Янгиликлар

“Халқаро ногиронлар куни” муносиб нишонланди

“Халқаро ногиронлар куни” муносиб нишонланди

🔹Мамлакатимизда сўнгги бир неча йил давомида ногирон болалар ва катталарнинг имкониятини кенгайтириш бўйича ижобий тенденция кузатиляпти. Шу ўринда айниқса, ногиронларга эътибор юқори эканини алоҳида таъкидлаш керак.

✅3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Наманган шаҳридаги “Роял” тантаналар мажмуасида ногиронлиги бўлган шахслар учун байрам дастурхони ёзилиб, маданий тадбир ташкил этилди.

🔹Тадбирда Наманган вилояти бош имом хатибини биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамов иштирок этиб, бугунги кунда мамлакатимизда инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгилангани, бу жараёнда барча фуқароларимиз каби ногиронлиги бўлган юртдошларимизга эътибор ва амалий ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.

🔹Вақф хайрия жамоат фонди Наманган вилоят филиали томонидан тақдим этилган байрам дастурхони ва байрам совғалари тадбирга таклиф этилган барча меҳмонларга хуш кайфият бахш этди.

photo_2024-12-02_21-04-40.jpg
photo_2024-12-02_21-04-44.jpg
photo_2024-12-02_21-04-47.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Related posts