Таълим тарбия

УЯЛИ ТЕЛЕФОН  ОДОБЛАРИ

УЯЛИ ТЕЛЕФОН  ОДОБЛАРИ

  Ажнабий тилдан олинган «телефон» сўзи овозни узоқ масофага узатиш маносини билдиради. Авваллари илмнинг ривожланиши натижасида овоз узтиш сабаблари ихтиро қилинди ва улардан бошқалар қатори мусулмонлар ҳам фойдалана бошладилар. Телефон алоқаси ва Теҳникаси ривожлана бориб, бу соҳада мисли кўрилмаган тараққиётга эришилди. Охири келиб бизда «уяли телефон» деб номланаётган, бошқа халқларда «чўнтак телефони», «қўл телефони»,«харакатланувчи телефон» каби турли номлар билан аталаётган телефон тури кенг тарқалди.

ҳозирга келиб, мослама нафақат офозни узоқ масофага узатиш воситаси, балки сурат ва ведеотасвирга  тушириш, уларни Бошқаларга юбориш, овоз ёзиш, қисқа мактублар (СМС) юбориш, интернетга криш каби бир қанча ишларни амалга ошириш воситасига айланию қолди.

      Албатта, бу нарсаларни тартибга солиш, телефон орқали бўладиган алоқаларнинг меъёри ва одбларини баён қилиш зарурати туғилди. Аммо бу иш билан деярли ҳеч бир одам ёки гуруҳ жиддий шуғилланмаётир. Муаммолар эса борган сари кўпайиб бормоқда.

    Фойдали нарсаларнинг ўзига яраша зиён тарафи ҳам бўлганидек, уяли алоқа воситасининг ҳам манфаатли ва зарали тарафлари бор. Агар унинг манфаат юлида ишлатиб, зарарли тарафларидан сақланилмаса, неъматка нисбатан ношукурлик бўлади, киши ўзининг дунёси учун ҳам, охирати учун ҳам Зиёнга ишлайди.

       ...Масжидда маъруза қилишга тайёрланаётган эдим. Шунда бир гуруҳ ёшлар мендан олдин қўлларига тефонларини олиб, суратга олишни бошлаб юборишди. Улардан баъзилари бошқа намозҳонларнинг елкалари оша, туртиб-суртиб олдинга ўтишга интилишмоқда. Бошқа бирлари чўккалаб олишган. Учинчи тоифаси эса ўтиршан жойида бўйнини чўзиб, қўшидаги телефонини баланд кўтариб туришибди. Баъзилври ҳалиги йигитларни тартибга чақириб, ўтришга чорлашди. Энг асосийси, сурат ва овозни ёзмоқчи бўлаётган ёшлар аввал суратга олишга ёки овозни ёзиб олишга рухсат ҳам сўрашмади. Уларнинг фикрича, суратга ёки овоз ёзишга шайланган киши ҳаммадан юқори туради, унга биров халақит бермалиги ҳам фарз, ҳам вожиб...

     Мусулмонларга, намозхон кишиларга шу иш муносибми? Йўқ! Бу иш мусулмонларга мутлақо ярашмайдиган ўта одобсизликдир! Мусулмон инсон Аллоҳ таолонинг уйи бўлмиш Масжидда суратга олиш, овоз ёзиш билан овора бўлмасли, одоб билан маруза эшитишлик керак. Бошқа намозхонларга, маърузачига халақит бермаслиги лозим. 

    ...Кимдир аёллар ҳаммомидан сурат олиб, телефонда ҳаммага тарқатмб юбоиибди. Хиёнаткорона сурати туширилшан аёллардан бировнинг оиласи бузилибди.

  Шу иш мусулмон инсонга туғри келадими? Йўқ! Бу иш мусулмон инсонга мутлақо туғри келмайди. Мусулмон инсон бошқа инсонларни, ҳусусан, аёлларни яширинча суратга олмайди. Мусулмон инсон аёл кишини яширинча (ошкора ҳам) суратга олиш у ёқда турсин, кўчада тасодифан кўзи тушиб қолса, назарини бошқа тарафга қаратиши шарт.

    ...Бир одам ишга кетаётса, йўлда фалокат содир бўлиб, бир кичик улов каттасини остига кириб кетибди. Буни томоша қилиб турган одамларни кўриб тохтабди, суратга олибди. Сўнгра ишга бориб ҳам касбларига нодир суратни кўрсатиб,  мақтанишни режалаштириб, ишҳонасига кирса, у ердагилар бошқалар томонидан ўзларининг қўл телефонларига аллақачон юбориб бўлинг мазкур ҳалокатни томоша қилиб ўтиришканмиш...

      Бундай холатлар, ҳарбиримизни ҳаётимизда кундаафсуски учраб турибди.

     Бу муаммони ҳал қилиш асосан, одоб-ахлоқни, таълим-тарбияни йўлга қуйишимиз керак.

 

Абдулбосит Лутфуллаев,
Наманган шаҳар “Боқимирзо” жоме 
масжид имом ноиби.

Related posts