Бу ҳикояни айтишимдан мақсад сиз азизларга бир ҳақиқатни англатишни истадим. У ҳам бўлса, ҳаётда инсонни ҳидоят топиши учун бир оғиз ширин сўз кифоя қилади.
Ишонмайсиз-ми ?
Унда эшитинг! Амстрдам шаҳридаги бир масжид имоми ва унинг 11 ёшли фарзанди жума ва ҳар куни пешин намозидан сўнг шаҳар бўйлаб инсонларга ичида баъзи сўзлар ёзилган кичкина қоғозча тарқатишар эди. У қоғозчада “Бизнинг динимиз сизни жаннатга олиб боради” деган ёзув ёзилган эди. Кунларнинг бирида одатдаги каби бола отасининг олдига бориб, у билан қоғозчаларни шаҳар бўйлаб тарқатишни интизорлик билан кутарди. Бироқ ўша куни ҳаво ёмғирли ва жуда ҳам совуқ эди. Бола уйдан чиқиш олдидан кучада совуқ ўтмаслиги учун қалин кийиниб олди.
Бола отасидан: бугун ҳам чиқамизми деб сўради?
Отаси бунга жавобан, бугун ҳаво ёмғирли ва кўча жуда совуқ екан деб жавоб берди.
Бола отасидан унга рухсат беришлигини ўтиниб сўради. Ота боланинг қайта-қайта рухсат сўрашлигидан охири фарзандининг бу ишни қилишига рози бўлди. Бола қўлидаги қоғозчаларни тарқатар экан кунглида беғуборлик ва хурсандчилик туйғуларини ҳис қилар эди. Барча мактубчаларни тарқатди. Бироқ қўлида битта мактуб қолган эди. Нима қилсам экан деб бола бироз ўйланиб турди-ю кейин, рўпарамдан биринчи учраган эшикни тақиллатиб, уй соҳибига бериб кетаман деб кўнглидан ўтказди. Ҳаво жуда ҳам совуқ бўлганидан кучада бирор бир киши куринмас эди. Бола олдидан чиққан биринчи ҳонадон эшиги олдига келиб, қунғироқни босди. Лекин ичкаридан ҳеч ким жавоб бермади. Бола қайта қунғироқни босди. Бу сафар ҳам уй ичкарисидан бирор киши жавоб бермади. Негадир бола қўлидаги мактубни шу ҳонадон соҳибига бергиси келар эди. Шу сабабли эшикни аввалгидан ҳам қаттиқроқ шаклда тақиллатди ва қўнғироқни ҳам ўзоқ муддат босиб турди. Тўсатдан эшик очилиб, жуда ҳам маҳзун ҳолатдаги бир ёши кекса кампир болага қарата: “Бирор эҳтиёжинг борми болам” деди.
Бола мулойим овозда: “Сизни безовта қилганим учун узр сўрайман. Мен сизга бир гап айтмоқчиман. Аллоҳ таоло сизни яхши куради. У сизга жуда ҳам меҳрибон зотдир”, деб, қулидаги мактубни кампирга бериб, ортига қайтди. Орадан бир қанча вақт ўтиб, келгуси жума куни ҳалиги Имом жума намозидан сўнг қавмга юзланиб, кимда савол бор, деди. Орқа сафдан, бирор кишини кўзи тушмайдиган жойдан бир кампир гапирди. Мен бу ерга биринчи маротаба келишим. Мени бу ерда бирор киши танимайди. Ўтган жума куни ҳаво ёмғирли ва жуда ҳам совуқ эди. Мен уйда ёлғиз ўзим бўлганим боис, қалбим сиқилиб, дунё кўзимга тор кўриниб борар эди. Икки ой олдин эрим вафот қилгани боис, менга қарайдиган, ҳолимдан хабар оладиган бирор кишим йўқ. Шу сабабли ҳаётдан тўйиб, ўз жонимга қасд қилишга қарор қилдим. Уйнинг шифтидаги устунга арқон боғлаб, оёғим остига курси қуйиб, арқонни буйнимдан ўтгаздим. Энди оёғим остидаги курсини тепиб юбораман деганимда эшик қўнғироғи босилиб қолди. Кўнглимда, жавоб бермасам бир икки маротаба жиринглатиб, ҳеч кимса йўқ экан деб ортига қайтиб кетади, деб уйладим. Бироқ эшик борган сари қаттиқроқ тақиллатилар ва қўнғироқ ҳам қайта-қайта босиларди. Мен бўйнимдан арқонни чиқариб, эшикни очиб қарасам, рўпарамда фаришта нигоҳли, табассум ила кўзларидан нур чақнаб турган ёшгина бола турар эди. У менга: “Агар сизни безовта қилган бўлсам, узр сўрайман. Сизга бир нарсани айтишим керак. “Аллоҳ сизни яхши кўради. У сизга жуда ҳам меҳрибон зотдир” деб, қўлидаги мактубни менга тутқазди ва ортига қараб кетди. Мен мактубни олиб, уни ўқий бошладим ва бир зумда қалбимдаги зулмат нурлари тарқаб, урнини ҳидоят нурлари эгаллаб олди. Шундан сўнг билдимки, арқон билан бу курси мени қалбимдаги ғам-ғуссаларни умуман кетгаза олмас экан. Мен мусулмон бўлдим ва барча ишда Аллоҳнинг ўзига суяниш кераклигини англаб етдим..........
Таржимон изоҳи: Аллоҳ таолонинг меҳрибонлигини қарангки, ёшгина бир болани қалбига бу хайрли амални бажариш учун ҳавонинг ёмғирли ва совуқ бўлишига қарамасдан уни кучага чиқарди. Қўлидаги барча мактубларни тарқатиб, фақат битта мактуб қолди. У оддий мактуб эмас, балки дунё кўзига тор бўлиб, ноиложликдан ўз жонига қасд қилишга ўринаётган кампирнинг қалбидаги зулмат нурларини парчалаб, урнига ҳидоят нурларини кириб келишига сабаб бўлувчи мактуб эди.
Аллоҳ бандаларига нақадар меҳрибон зот!
Аллоҳ бандаларини ҳидоятга киришлари учун нақадар ҳикмат ила иш тутувчи ҳаким зот!
Аллоҳ бандаларини қалбларини бир зумда залолатдан ҳидоятга бурувчи зот!
Аллоҳим қалбларимиз сенинг измингда. Бизни ва зурриётларимизни доимо ислом динингда собит қадам айла!
Осимхон Муҳиддинов,
Наманган тумани “Саиджалолиддин” жоме
масжиди имом хатиби