🕌 19 март куни Наманган вилоят бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов Чортоқ туманида жойлашган “Ҳазрати Усмон” жоме масжидидаги таровеҳ намозида иштирок этиб, жамоатга маърифий суҳбат қилиб бердилар.
🌙 Мусохон домла масжидга йиғилган мўмин-мусулмонларни Рамазони шариф билан қутлаш баробарида бу йил ушбу фазилатли ой юртимизда юқори кайфиятда ўтаётгани, хусусан, Президентимизнинг қарори асосида “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” шиори остида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётгани, масжидларимизни файзга тўлдираётган хатми Қуръонлар ва таровеҳ намози, юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёзаётган хайрия тадбирлари минглаб аҳолимизни кўнглига қувонч олиб кираётганини қайд этдилар.
💬 Суҳбат асносида Инсон ҳам моддий, ҳам маънавий тараққиётга эришиши учун саъй-ҳаракат қилиши кераклиги, ислом таълимотига кўра, ризқ бериш – Аллоҳнинг ихтиёрида, лекин уни излаш ва унга интилиш банданинг вазифаси экани,
Баъзилар: “Ризқ тақдирда белгилаб қўйилган бўлса, касбнинг нима кераги бор?” дейишади. Бошқалар эса: “Аллоҳ ризқимизни беради”, дея танбаллик қилишади. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: “Яратган ризқ беради, деб касбдан қўлларингизни тортманглар. Аллоҳ таоло тилла тангани осмондан ёғдирмайди”, деган. Ризқни Аллоҳ яратади, инсон эса касби ва меҳнати орқали уни насиб қилганича олшини кенг баён этдилар
🤲 Суҳбат якунида Мусохон домла барчага икки дунё саодатини насиб қилишини сўраб, элу юртимиз ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.



Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати