Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 23 сентябрдаги ПФ–206-сонли Фармони ижросини таъминлаш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, яшил майдонларни кенгайтириш ҳамда экологик муҳитни яхшилаш мақсадида Наманган вилоятида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, белгиланган топшириқлар ижроси доирасида 16 ноябр куни Наманган вилояти Поп туманида кўчат экиш тадбири ташкил этилди.
⏺Тадбирда Наманган вилояти бош имом-хатибининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамов иштирок этиб, йиғилганларга юртимизнинг турли ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари изчил давом этаётгани, ушбу эзгу ташаббусда диний соҳа ходимлари ҳам “Табиат — Аллоҳ таолонинг омонатидир” шиори остида фаол иштирок этаётганини таъкидладилар.
🌳Шунингдек, дарахт экиш, атроф-муҳитни асраш ва табиатга меҳр билан муносабатда бўлиш нафақат ободончилик, балки келажак авлод олдидаги муҳим масъулият эканини қайд этдилар.
🌲Тадбир давомида Поп туманида жами 150 туп кўчат, жумладан, 100 туп манзарали ва 50 туп мевали дарахт кўчатлари, шунингдек, турли хил гуллар экилди. Эзгу ташаббусдан кўзланган асосий мақсад — юртимиз ободлигига ҳисса қўшиш, яшил ҳудудларни кўпайтириш ва келажак авлод учун соғлом экологик муҳит яратишдан иборат.






🌱Экилган ҳар бир ниҳол — келажакка қўйилган эзгу қадам!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати