🔹 Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллигининг мажлислар залида имом ноибларга йиғилиш ўтказилди
🔹 Йиғилиш давомида вилоятда 2024-йилда амалга оширилган ишлар ҳамда диний вазиятни соғломлаштириш, аҳоли ва ёшлар орасида мутаассибликни олдини олиш, имомларнинг жамоатга шахсий намуна кўрсатиши бўйича вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди ва муфтий ҳазратларининг мурожаатлари ўқиб эшиттирилди.
🔹Шу билан бирга, Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов ўз нутқи давомида тараққиётимизнинг янги даврида диний соҳада жуда катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ўз навбатида имомлик шарафли ва масъулиятли вазифа экани, бугунги кун имоми замонга зийрак ва теран нигоҳ билан қараши, ўз устида мунтазам ишлаши ва мўмин-мусулмонларнинг маънавий-маърифий эҳтиёжларини қондириш учун тинимсиз изланиб, билим ва малакасини ошириши зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.
🔹Бундан ташқари, МФЙларга бириктирилган имом-хатиблар билан бирга имом-ноиблари ҳам «Маҳаллабай» асосидаги ишларини ривожлантириш, тўй-маърака маросимлар ва турмуш ҳаётдаги исрофгарчилик, дабдабабозлик ва хўжакўрсинлик каби иллатларнинг олдини олиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш, мана шундай исрофга йўл қўйилган маърака-маросимларда иштирок этмаслик, ҳожиларнинг «Янги Ўзбекистоннинг фидоийси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз» ташаббуси доирасидаги ташвиқот ишларини жадал давом эттириш ишларида фаол бўлиш таъкидланди.
Шу билан бирга, ёш имом-хатиб ва имом-ноиблар «устоз-шогирд» анъанаси бўйича устозларга рўйхат асосида бириктирилгани, улар билан режали ишлар ташкил этиш, имом-хатиб ва имом-ноибларини CPI тизими орқали баҳолаш йўлга қўйилганини маълум қилди. Имом-ноиблари ҳам ўз функционал вазифаларига қатъий риоя қилиши зарурлиги алоҳида тўхталиб ўтилди.
🔹 Шунингдек, йиғилиш давомида Наманган вилоятидаги диний соҳа ходимлари фаолиятини янада яхшилаш юзасидан муҳим тавсия ва кўрсатмалар берилди. Мураккаб даврда имом-хатиблар билан бирга имом-ноибларининг ҳам фаоллигини янада ошириш, ОАВдаги чиқишлари тартибга солиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш каби жиҳатларига эътибор қаратилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати