🔹 Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллигининг мажлислар залида йиғилиш ўтказилди
🔹 Йиғилиш давомида вилоятда 2024-йилда амалга оширилган ишлар ҳамда диний вазиятни соғломлаштириш, аҳоли ва ёшлар орасида мутаассибликни олдини олиш, имомларнинг жамоатга шахсий намуна кўрсатиши бўйича вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди ва муфтий ҳазратларининг мурожаатлари ўқиб эшиттирилди.
🔹Шу билан бирга, Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов ўз нутқи давомида тараққиётимизнинг янги даврида диний соҳада жуда катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ўз навбатида имом-хатиблик шарафли ва масъулиятли вазифа экани, бугунги кун имоми замонга зийрак ва теран нигоҳ билан қараши, ўз устида мунтазам ишлаши ва мўмин-мусулмонларнинг маънавий-маърифий эҳтиёжларини қондириш учун тинимсиз изланиб, билим ва малакасини ошириши зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.
🔹Бундан ташқари, МФЙларга бириктирилган имом-хатиб ва имом-ноибларнинг «Маҳаллабай» асосидаги ишларини ривожлантириш, тўй-маърака маросимлар ва турмуш ҳаётдаги исрофгарчилик, дабдабабозлик ва хўжакўрсинлик каби иллатларнинг олдини олиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш, мана шундай исрофга йўл қўйилган маърака-маросимларда иштирок этмаслик, ҳожиларнинг «Янги Ўзбекистоннинг фидоийси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз» ташаббуси доирасидаги ташвиқот ишларини жадал давом эттириш, ёш имом-хатиб ва имом-ноиблар «устоз-шогирд» анъанаси бўйича устозларга рўйхат асосида бириктириш, улар билан режали ишлар ташкил этиш, имом-хатиб ва имом-ноибларини CPI тизими орқали баҳолаш йўлга қўйилди. Бу бўйича вакилликка берилаётган кунлик маълумотни шаффофлик билан бериш, таҳминий бермаслик, амалга оширилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатларини жамлаб бориш, имом-хатиб ва имом-ноиби функционал вазифаларига риоя қилиши кабиларга алоҳида тўхталиб ўтилди
🔹 Шунингдек, йиғилиш давомида Наманган вилоятидаги диний соҳа ходимлари фаолиятини янада яхшилаш юзасидан муҳим тавсия ва кўрсатмалар берилди. Мураккаб даврда имом-хатибларнинг фаоллигини ошириш, ОАВдаги чиқишлари тартибга солиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш каби жиҳатларига эътибор қаратилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати