Янгиликлар

МУРОЖААТЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ

МУРОЖААТЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ

📝 19 март чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов   ҳудудлардан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тингланди.

📍Қабул жараёнида фуқароларнинг масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, оилавий масалалар, савдо-олди сотди каби масалалар юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди.

🌙 Дарҳақиқат, бировнинг дардини енгиллатиш,  ташвишни осон бартараф этилишига ҳисса қўшиш – савоби улуғ амалдир!
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "... Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🟢 Ана шу набавий таълимотга мувофиқ, мутасаддилар билан бирга турли масалалар билан мурожаат қилган фуқароларнинг ташвишлари аришига кўмаклашилди. Илиқ кутиб олинган фуқаролар мутасаддилардан мамнун бўлиб, мурожаатлари ижобий ечим топганидан мамнун бўлдилар.

🕌 Қабул жараёнлари ҳудудлардаги барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

photo_2025-03-20_10-48-08.jpg
photo_2025-03-20_10-48-11.jpg
photo_2025-03-20_10-48-14.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Related posts