Ислом дини инсон ҳуқуқлари, адолат ва меҳр-мурувватга асосланган мукаммал дин бўлиб, унда аёлларга алоҳида эътибор берилган. Ислом дини инсонят тарихида аёлнинг шаъни, қадр-қиммати ва хуқуқларини химоя қилган мукаммал таълимотлардан биридир. Аёлга еьтибор ва ҳурмат масаласи Қурон оятларида хам пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алахи васалламнинг ҳадиси шарифларида хам алоҳида таькидланган. жамиятнинг муҳим аъзоси сифатида қаралади ва унинг шаъни, ҳуқуқи ҳамда қадр-қиммати ҳимоя қилинади. Ислом аёлни жамиятнинг муҳим аьзоларидан, оиланинг таянчи ва фарзанд тарбиясининг асосий устини сифатида эьтироф этади.
Исломдан олдинги даврларда кўп жамиятларда аёллар камситилган, уларнинг ҳуқуқлари поймол қилинган. Баьзи халқларда қиз фарзанд туғилиши уят деп ҳисобланган хатто уларни тириклай кўмиш каби жоҳилият одатлари ҳам мавжуд эди. Ислом дини эса бу каби ёмон одатларни қатъий тақиқлаб, аёлларнинг қадр-қимматини юксалтирди. Қуръони каримда инсонлар Аллоҳ наздида тақволари билан устун бўлиши таъкидланган бўлиб, эркак ва аёл ўртасидаги асосий фарқ тақво билан белгиланиши баён қилинган.
Ислом динида аёлларга мехр мурувват ва хурмат билан муносабатта бўлиш буйурулган. Қуръонда ота-онани ҳурмат қилиш, айниқса оналарга яхшилик қилиш кўп марта таъкидланган. Она фарзандни катта машаққат билан дунёга келтиради ва тарбиялайди. Шу сабабли Исломда онага эҳтиром жуда юқори даражада қўйилган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: «Жаннат оналар оёғи остидадир», деб марҳамат қилганлар.
Исломда аёлнинг оиладаги ўрни ҳам жуда муҳим. Аёл — она, тарбиячи ва оиланинг маънавий устуни ҳисобланади. Солиҳа аёл бутун жамиятнинг тарбиясига таъсир кўрсатади, чунки тарбия аввало она қўлида бошланади. Шунинг учун ҳам ислом дини аёлларга кўплаб имконят ва ҳуқуқларни берган. Исломда аёлларга илм олиш, яхши ахлоқли бўлиш ва фарзандларни солиҳ қилиб тарбиялашга катта аҳамият берилган.
Шунингдек, Ислом аёлларга мол-мулкка эгалик қилиш, мерос олиш, никоҳда ўз розилигини билдириш каби ҳуқуқларни берган. Бу ҳуқуқлар Ислом келган давр учун катта ислоҳот ҳисобланган.
Оилада ҳам аёлларга катта этибор берилиб, Эр ўз аёлига меҳрибон, адолатлий ва мехрибон, ҳурматлий бўлишга буюрилгандир.
Пайғамбаримиз Мухамад саллаллоҳу алайҳи васаллам “Сизларнинг энг яхшиларингиз ўз аёлларига енг яхши муносабатда бўлганларингиздир” деб мархамат қилганлар. Бу ҳадис оилавий хаётда аёлнинг ҳурмати ва қадри нақадар мухим эканини кўрсатади.
Бундан ташқари, ислом дини аёлни жамият хаётида хам фаьол бўлшига ундайди. Тарихда илм-фан, ҳадислар ривояти ва ижтимоий ҳаётда фаол бўлган кўплаб мусулмон аёллар мавжуд. Улар илм ўрганиш вабошқаларга илм ўргатиш орқалий жамият ривожига катта ҳисса қўшган.
Хулоса қилиб айтганда, Ислом дини аёлларни ҳурмат қилиш, уларга меҳр-оқибат кўрсатиш ва қадр-қиммати, ҳуқуқларини ва шаьнини юксак даражага кўтаришга буюради. Аёл-она, опа-сингил, фарзанд тарбиячиси сифатида жамиятнинг мухим устунларидан биридир. Шунинг учун Ислом таьлимоти аёлларга ҳурмат эътибор ва мехр кўрсатишни ҳар бир муслмоннинг мухим бурчи деб ҳисоблайди.
Файзулло Абдулхамидов,
Учқўрғон тумани “Абдулхамид ҳожи Абдуррахмон ўғли”
жоме масжиди имом-ноиби