Аллоҳ таоло бу дунёни Ислом нури ила мунаввар этишини ирода қилган пайтда дунё илмсизлик зулматида ётар эди. Илм-маърифат уёқда турсин, оддий саводхонлик ҳам йўқолиб битган эди. Жуда оз сонли кишиларгина баъзи бир содда жумлаларни ёзиш билан эдилар. Бу гапларга ишонгиси келмаганлар бўлса, еттинчи мелодий аср тарихини ўрганиб чиқсин.
Айниқса, Ислом таълимотларни дастлаб қабул қилиб олиш лозим бўлган жамият илм борасида жуда ҳам ночор, ўқиш-ёзишни биладиган одамлар бармоқ билан санарли эди.
Ана шунданоқ бир пайтда Аллоҳ таоло ўзининг охирги ва мукаммал дини бўлган Исломнинг "Ўқи" деган илоҳий хитоби ила бошланган ва шу маънони англатадиган муқаддас китоб-Қуръонининг дастлабки оятларини нозил қилди. Ана ўша лаҳзадан бошлаб, илм талаб қилиш ҳар бир эркак ва аёлга фарз бўлган уммат фаолият кўрсата бошлади. Озгина муддат ичида бу уммат ер юзини илм-маърифатга кўмиб ташлади. Мусулмон умматининг яхши ният, иймон, ихлос ила қилган улкан ва оламшумул ҳаракати ўлароқ ҳозирги кундаги илм қасрининг пойдевори қурилди. Сўнгра эса, биноси кўтарила бошланди. Мусулмонларнинг илм борасидаги улкан ва беқиёс хизматларини бошқа барча халқларнинг инсофли вакллари тан олдилар. Улардан бири қадимда мусулмонларнинг илм йўлидаги уринишларини ўрганиб чиқиб, уларни ҳар қандай уммат учун шараф бўла оладиган қуйидаги ном билан атаган эди.
Т А Қ Р И З
Жисмимиз тириклиги емоқ ичмоқ, руҳий дунёмиз озуқаси эса илму ҳикматдир. Инсон танаси учун жон қанчалик мухим бўлса, маънавиятимиз учун илм шунчали аҳамиятли саналади. Бу ҳаётда илмдан бебахра қалблар ўлган жасадга ўхшайди. Аллоҳ таоло бу амални чексиз илму ҳикмат билан яратган. Инсон ақл воситасида бу илмлардан хабардор бўлади, моддий маънавий ҳаётда юксалади. Акс ҳолда ҳақиқатни англашдек улуғ неъматдан бенасиб қолади. Илм инсон тафаккурига нур бахш этади. Ушу нур орқали ҳақиқатни топади. Илм инсонни доимо юксак мартабага эриштиради. Бу ҳақида Қуръони карим Мужодала сураси 11-оятида шундай дейилади: " Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур".
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: " Бешикдан қабргача илм излангиз" , дея буюрганлар. Дунёда илмга бу қадар даъват этган иккинчи бир раҳбар камдан кам учрайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ҳадислари билан мусулмонларга хитобга қилиб, бешикдан то қабрга қадар илм толибида бўлишга буюрадилар. Биз мусулмонларнинг кўп сохаларда ортда колганлигимизнинг сабаби Пайгамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ўшу амрларига эътиборсиз қараганимизга бориб тақалади. Илм рух озуқаси. Инсоният илм билан ҳақиқий ҳаётга эришади. Унинг шарофати балан юксалади.
Исоқхўжа Турсунов,
Чортоқ тумани “Султон Увайс Қараний” жоме
масжиди имом ноиби