Таълим тарбия

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОР БЕРАЙЛИК!

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОР БЕРАЙЛИК!

Фарзанд тарбиясида оилавий муҳитнинг ўрни беқиёс.  Чунки доно хал қ имиз  қ уш уясида к ў рганини  қ илади дейди. Фарзанд Алло ҳ таоло ато этган улу ғ неъмат,  қ олаверса, у ота-она зиммасидаги омонат  ҳ амдир.  Ҳ ар бир ота-она  ў з боласининг соли ҳ маънавий баркамол б ў либ етишишини орзу  қ илади. Оиладаги со ғ лом му ҳ ит ва т ўғ ри тарбия  ўғ ил- қ изларимизнинг билим ва касб- ҳ унарли,  ҳ алол - пок б ў либ вояга етишлари учун асос ий пойдевордир. 

Фарзанд Аллоҳнинг санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлар ичидаги бир неъматдир. У дунё ҳаётининг зийнатидир. Бу  тўғрисида Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Каҳф” сурасининг 46-оятида марҳамат қилиб айтадики: “Мол-мулк фарзандлар дунё хаётининг зийнатидир”.

Фарзанд қалб райҳони, гулидир. Ёшлик чоғларида уларни эркалаб кўнглимиз ҳузур қилади. Катта бўлганларида ёрдамларидан баҳраманд бўламиз. Вафот қилганимиздан сўнг эса уларнинг саъйи-ҳаракатлари туфайли номаи амолимиздаги савобларимиз зиёда бўлади. Аллоҳ таоло инсонга фарзандни аслида неъмат қилиб берган, лекин гоҳида манашу фарзанд ота-онасига  бало бўлиши ҳам мумкин. 

Агар оила тинч-тотув бўлиб, ота-она ўз фарзандларига яхши тарбия берсалару, бола улғайганда ота-онасига раҳмат олиб келса, бу улар учун Аллоҳнинг мукофоти бўлади. Аксинча бола бадхулқ, безори бўлиб кўчадан лаънат олиб келса, бу ота-оналар учун жазодир. Фарзанд тарбиясида ёшларни бекор қолдирмаслик лозим, гиёхвандликка ружу қўйиш, ҳар-хил ёт оқимларга эргашиш каби зарарли одатлардан сақлашимиз, бунда эса иложи борича уларни нима билан шуғулланаётгани кимлар билан юргани ҳақида маҳалла-куй, қўни-қўшни, айниқса, ота-оналар жуда катта эътибор билан қарамоқликлари керак бўлади. Лекин, улар билан қизиқилмаса, уларга нисбатан бепарво бўлинса кўнгилсиз ҳолатлар юзага келиши мумкин. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳадисларида айтганларки: “Ёшлик вақтингизни кексаликдан олдин, бўш вақтингизни бирор иш билан  машғул бўлиб қолишдан олдин ғанимат билинг”.  

Ушбу ҳадисдан, хулоса шуки, ота-оналар фарзандларига ҳар бир кунни ғанимат билиб, ҳаётдан фойдаланиш зарурлигини кенгроқ қилиб тушунтиришлари лозим. Уларни ёшлик давридан бошлаб меҳнатга ўргатиб, ҳалол меҳнат, пешона тери билан топилган  ризқ-рўзида барака бўлиши ҳақида панду-насиҳатлар қилишлари айни муддаодир. 

Тожиддин Хўжаханов, 
Янгиқўрғон тумани, “Ёрилган” жоме  
масжиди имом-хатиби

Related posts