Янгиликлар

ЯККА ЁЛҒИЗ ШАХСЛАРГА МЕҲР УЛАШИЛДИ

ЯККА ЁЛҒИЗ ШАХСЛАРГА МЕҲР УЛАШИЛДИ

📆 19 март куни Рамазон ойи муносабати билан хайр-саховат ишлари уюштирилди.

❗Муҳтарам Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой "Рамазон - саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" шиори остида ўтказилмоқда.

🔹Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Наманган вилояти бош имом-хатибининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамов бошчилигида Учқўрғон туманида ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган,  ижтимоий ҳимояга муҳтож ва бошқа конфессия вакилларига мурувват кўрсатилди.

🔸 Учқўрғон туманида яшаётган рус, карес, ўзбек ва татар миллатига мансуб муҳтож кишилар ҳолидан хабар олинди.

🔹Зотан, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алаҳйи ва саллам ҳам бағрикенглик тамойилига амал қилганлар. У зот ўзга юрт ва дин вакиллари, яъни Ҳабашистондан келган насроний меҳмонларни масжидларига таклиф қилиб: “Улар бизнинг дўстларимизни ҳурмат қилган эдилар. Мен ҳам уларни иззат-икром қилишни хуш кўраман”, деб шахсан ўзлари уларга хизмат қилганлари тарихдан маълум. Бу хайрли ишлар Исломнинг нақадар бағрикенг дин эканини кўрсатади.

photo_2025-03-20_10-56-01.jpg
photo_2025-03-20_10-56-04.jpg
photo_2025-03-20_10-56-06.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Related posts