Жаҳолатга қарши маърифат

ЁШЛАРНИ ТАЖОВУЗКОР ҒОЯЛАРДАН АСРАЙЛИК!

ЁШЛАРНИ ТАЖОВУЗКОР ҒОЯЛАРДАН АСРАЙЛИК!

Маънавий тарбия орқали ёшларда гўзал аҳлоқ, ғайрат, раҳмлид бўлиш ва шижоатли бўлиш сифатлари шаклланади. Президентимиз яқинда ўтказган йиғилишларида Интернетдаги радикал ғоялар Ўзбекистон аҳолисининг заиф қатламлари, жумладан, ёшларни ноқонуний гуруҳлар таъсирига тортаётгани таъкидланди. Мутасаддиларга маҳаллаларда маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларни билим ва меҳнатга кенг жалб этиш бўйича топшириқлар берилди. 

Ислом динида фарзанднинг маънавий тарбиясига алоҳида эътибор қаратилади. Бола нозик ниҳол каби, қайси томонга эгилса, шунга мойил бўлиб ўсади. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир фарзанд фитрат (исломий табиат)да дунёга келади” деганлар (Имом Бухорий ривояти). 

Боланинг шаклланиши тарбияга боғлиқ бўлади. Қуръони Каримда ҳам “Эй имон келтирганлар! Ўзларингиз ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангиз. Унда дағал ва қаттиққўл, Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар (хизмат қилурлар)”. 

Ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу) Пайғамбар алайҳиссаломдан: “Ё Расулуллоҳ, ўзимизни дўзахдан сақлаймиз, бу тушунарли. Аммо аҳли оила ва фарзандларимизни қандай сақлай оламиз?”, – деб сўрадилар. Шунда Расулули акрам: “Аллоҳ сизни қайтарган нарсадан уларни хам қайтарасиз ва уларни ҳам Аллоҳ сизга буюрган ишларга ундайсиз. Шу йўл билан уларни дўзахдан сақлаган бўласиз”, – деб жавоб берганлар. 

Муҳаммад Абдуллаев, 
Наманган шаҳар “Мирёқуббой-Мирҳакимбой” жоме 
масжиди имом ноиби. 

Related posts