Таълим тарбия

ЁШЛАРНИ АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИ

ЁШЛАРНИ АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИ

Барчамизга маълумки, хар бир ота она ўз фарзандларининг истиқболи, бахт саодати ва келажакда мустақил хаёт кечириб, жисмоний ва руҳий жихатдан баркамол авлод бўлиб етишишини ният қилади. Мана шу мақсадларга етишишда Ислом дининг том манодагиулуғвор таълимотига амал қилиш муҳим ахамиятга эга. Ислом динида болаларни хали мурғаклигидаёқ гўзал ахлоқ ва одобга ўргатиб бориш тависия этилади.

Динимизда ёшларни асосанн ростгўйлик, ваъдага вафо, омонатдорлик, каттага хурмат, кичикга иззат, ўзгаларга мехр оқибатли бўлиш каби фазилатлар сохиби қилиб, вояга етказишга катта ахамият қаратилади. Пайғамбаримиз солллоллоҳу алайхи васаллам бундай марҳамат қиладилар: “Ота ўз боласига чиройли одобдан кўра яхшироқ нарса бера олмайди” Имом Термизий ривояти. 

Тарбия инсон камолотининг асосидир, бизда фарзанд тарбияси хар бир оила учун асосий вазифа бўлиб келган. Уломалор айтадилар фарзанд  7 ёшгача подшоҳ бўлади, 14 ёшгача вазир бўлади ва 21 ёшгача ўғил фарзанд отага хамсухбат бўлади, қиз фарзанд эса онага хамсухбат бўлади. Имом Ғаззолий рахматиллоҳи алайх айтадилар: “Ёшларни тўғри тарбиялаш – уларни ёмон дўстлардан сақлаш билан бўлади.”. 

Абу Рофи айтади: “Мен ё Росулуллоҳ! Бизнинг болаларимизда ҳақимиз бўлгани каби, уларни хам бизда ҳақлари борми деб сўрадим. Шунда Пайғамбаримиз солллоллоҳу алайхи васаллам: ха боланинг отадаги ҳақи унга ёзишни, сузишни, камондан отишни, ўргатиши ҳамда ҳалол ва покиза нарсалар бериб тарбиялашидир” дедилар. Имом Буҳорий ривояти.

Ёшларни мана шу суннатда зикр қилинган тарбиялар билан машғул бўлишлиги ҳар бир ота онанинг бурчидир ва Аллоҳнинг олдида юзлари ёруғ бўлади. Халқимизда гўзал мақол бор “Ёшларнинг бўш вақт идушманнинг иш вақти” деганлар. Биз фарзандларимизнинг бўш вақтини қолдирмаслигимиз, аксинча уларни фойдали ўқиш ва касб-хунарга тарғиб қилишимиз шарт. Жадид боболаримиздан бири Абдулла Авлонийнинг ёшларимиз тарбиясидаги қуйидаги сўзлари эътиборга моликдир: “тарбияни туғилган кундан бошламоқ, вужудимизни қувватлантирмоқ, фикрларимизни нурлантирмоқ, ахлоқимизни гўзаллаштирмоқ, зеҳнимизни равшанлаштирмоқ лозим экан. Тарбияни ким қилади? Қаерда қилади? Деган савол келади. Бу саволга биринчи уй тарбияси бу она вазифасидир. Иккинчи мактаб ва мадраса тарбияси, бу ота, муаллим, мударрис, ва хукумат вазифасидир... хулоса шуки тарбия биз учун ё хаёт, ё мамот, ё нажот, ё халокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир”, деган сўзлари бугунги глобаллашув жараёнида нақадар ахамиятлидир. 

Жадид боболаримизфикр ғоялари мана бир Аср бўлибдики ўз таъсирини йўқотгани йўқ. Бугунги кунда инсоният инқирозлар қуршови ва экологик муамолар тахликасида қолган, бу ҳам етмаганидек дунё ёшлари ишсизлик, очлик ва ахлоқий қашшоқлик каби иллатларга мубтоло бўлиб турган вақтларда биз яшаяпмиз. Таъкидлаш керакки жадид боболаримиз халқини маорифга чорлаш йўлида жуда катта захмат чекганлар, хатто молларию жонларини фидо қилганла, айримлари ватанларидан жудо бўлганлар. Бироқ хозирги кундаги шунча шароит бўлатуриб, айрим ота оналар ьу масалага жиддий этибор қаратмаётганлари ташвишли холатдир. Ёшларимиз илм маърифатли бўлиши ва одоб ахлоқга бурканиб яшашлари энг олий мақсадлари бўлиши керак.

Аллоҳ таоло барча ёшлариизга илмли, ахлоқли, одобли ва касбкорлик бўлишликда химматларини баланд ва шижоатларини гўзал қилсин.

 

Аъзамхон Исақов,
Наманган шаҳар “Ёқуббой ҳожи” жоме 
масжиди имом хатиби

Related posts