3 декабръ куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллиги ташаббуси билан Мингбулоқ туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида 3 гектар жойга 500 тупдан ортиқ манзарали кўчатлар экилди.
Ушбу тадбирда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Жамшед Хотамов ва вилоятда фаолият олиб бораётган имомлар ҳам иштирок этдилар.
🌿Шу кунларда ўлкамизнинг турли ҳудудларида диний соҳа ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларида фаоллик билан иштирок этмоқдалар. "Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир" шиори остида кенг жабҳада ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати