🔹Бугун 2 декабръ куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллиги ташаббуси билан Наманган шаҳар "ҲИДОЯ" ўрта махсус ислом билим юртида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида 20 сотих жойга 200 тупдан ортиқ мевали кўчатлар экилди. Ушбу тадбирда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Жамшед Хотамов ва вилоятда фаолият олиб бораётган имомлар ҳам иштирок этдилар.
🌿Шу кунларда ўлкамизнинг турли ҳудудларида диний соҳа ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларида фаоллик билан иштирок этмоқдалар. "Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир" шиори остида кенг жабҳада ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати