Жаҳолатга қарши маърифат

АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА.

АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА.

Аҳли сунна вал жамоа – Ислом тарихининг барча даврларида мусулмонларнинг  катта қисми тутган йўлдир. Улар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва хулафои рошидин разияллоҳу анҳунинг суннатларини ушлаган ва саҳобалар, тобеъинлар, тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомларидан иборат дин пешволари йўлига эргашган жамоадир. Аҳли суннат вал жамоа мазкур улуғларнинг йўлини нақл ва муттасил иснод (оғизма-оғиз эшитиш) билан қабул қилиб олганлар.

 Манбаларга қараганда Аҳли суннат вал жамоа атамасини дастлаб Ибн Аббос разияллоҳу анҳу Оли Имрон сураси 106-оятини тафсир қилганда ишлатган бўлсаларда, бу атама исломнинг дастлабки даврларида машҳур бўлмаган. Балки ўзларини турли номлар билан атаган фирқалар кўпая бошлагач, Аҳли суннат вал жамоа атамаси юзага чиқди. Суннат ва жамоат аҳли ким дейилса, илмда пешво саҳобалар ва уларнинг йўлини тутган зотлар, дейилади. Имом Муслим Ибни Сирин раҳимаҳуллоҳдан ривоят қиладилар:

 Аҳли суннат вал жамоани ташкил қилган саҳобалардан тобеъинлар илм ўргандилар, улардан эса мужтаҳид олимлар дин илмини қабул қилиб олдилар.

 Имом Абул Ҳасан Ашъарий, Имом Абу Мансур Мотуридий каби зотлар Аҳли суннанинг эътиқодини баён қилиш, шубҳаларни даф қилиш, нақлий ва ақлий далиллар келтириш билан чиройли адо этдилар.

 Абул Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридий Аҳли суннатнинг ақоид бобида имоми эканлари ҳақида кўп уламолар таъкидлашган. Жумладан, Имом Ибн Ҳажар Ҳайтамий шундай дейдилар: яъни: “Суннатдан мақсад – аҳли суннат ва жамоат имомлари Абул Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридий тутган йўлдир” (“Аз завожир ан иқтирофил кабоир” китоби).

 яъни: “Ҳофиз  Муртазо Зубайдий айтадилар: “Агар Аҳли сунна вал жамоа дейилганда Имом Ашъарий ва Имом Мотуридийлар тушинилади” (“Итҳафу садатил муттақин шарҳу иҳёи улумид дин” китоби).

 Аллома Тошкуброзода айтадилар: яъни: “Маълум бўлсинки, Аҳли суннат ва жамоатнинг  калом илми (яъни, ақоид)даги раислари икки кишидир: Бирлари ҳанафий, бошқалари шофеъий мазҳабида. Ҳанафийлари Абу Мансур Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий,  у зот “Имомул Ҳуда” деб ном таратган. Шофеъийлари “Суннат шайхи”, “Жамоат раиси”, “Мутакаллимлар имоми”, “Пайғамбарлар саййиди суннатларига ёрдам берувчи”, “Дин ҳимоячиси”, “Мусулмонлар ақидасини сақлашга ҳаракат қилувчи” Абул Ҳасан Ашъарий Басрийдир” (“Мифтаҳус саъада” китоби).

 Имом Маҳмуд Зоҳид Кавсарий айтадилар: яъни: “Имом Ашъарий ва Имом Мотуридийлар машриқу ва мағрибда Аҳли суннат ва жамоат имомларидир. Уларнинг кўп сонли китоблари бор. Улар ўртасидаги аксарият ихтилофлар лафзийдир”.

  Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бизга турли фирқалар кўпайган пайтда мусулмонларни катта жамоасини лозим тутишни ўргатиб, шундай дейдилар яъни: “Агар ихтилофни кўрсангиз, катта қора (жамоа)ни лозим тутинг” (Имом Ибн Можа ривояти).

  Демак, ҳозирги кунда катта жамоат – эътиқодда Имом Мотуридий ва Имом Ашъарий мазҳаблари ҳамда фиқҳда тўрт мўътабар (Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий) мазҳабларга эргашганлардир. Мана шулар Аҳли сунна вал жамоани ташкил этади. Аҳли суннат ичида булардан бошқа эътиқодий ва фиқҳий мазҳаблар мавжуд эмас.

Сохибжон Болтабоев,

Кососнсой тумани “Содод” жоме 
масжиди имом-ноиби

Related posts