Аёллар саҳифаси

«ҲАЁ — МЎМИНА АЁЛНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ ЗИЙНАТИ»

«ҲАЁ — МЎМИНА АЁЛНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ ЗИЙНАТИ»

«Мўмина аёлларга айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (устиларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар!..» (Нур сураси, 31-оят).

Кийим сатри аврат, яъни уятли жойларни яширишда асосий зарурат бўлгани учун унга ортиқча берилиб кетмасдан, шариатга мувофиқ, ярашган, оддий ва ҳалол ризқдан етганини кийган маъқул.

Мўминалар саййидаси, Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссаломнинг жаннатдаги гавҳарлари Фотима розияллоҳу анҳо аёлларнинг иffati ва ҳаёси ҳақида шундай деганлар: «Энг яхши аёл — номаҳрам эркакларнинг хаёлларида кезмаган аёлдир!»

Аёл-қизлар либослари назар тушганда ўзига тортадиган, турли хил ортиқча безакли, ялтироқ, қад-қоматни очиб турадиган даражада тор ёки тери рангини кўрсатадиган даражада шаффоф бўлмаслиги лозим. Ҳар бир мўмина аёл ўз шаънига ва иffatiga ярашган либосни киймоғи шарт.

Албатта, аёлларнинг энг яхшиси — ширин сўзини, гўзал пардозини ҳамда чиройли либосланишини бегоналар учун (ўқишдагилар, ишдагилар, турли хил оммавий маросимлар учун) эмас, фақатгина ўзининг ҳалол маҳрамлари учун кўрсатадиганидир.

Ислом дини аёл зотини жамиятнинг энг эъзозли, ҳимояланган ва қадрли аъзоси сифатида улуғлайди. Ҳаё ва ииффат инсоннинг маънавий кўрки бўлиб, у қиз боланинг қадрини юксакка кўтаради. Ҳаёси бор аёлнинг жамиятдаги обрўси ҳам, оиласидаги ҳурмати ҳам доимо баланд туради.

Афсуски, бугунги кунда баъзи оммавий маданият таъсирлари остида кийиниш маданияти ва ҳаё тушунчаларига енгил-елпи қараш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Ҳолбуки, асл ўзбекона ва исломий қадриятлар бизга доимо одобли, иболи ва ўз қадрини сақлайдиган бўлишни ўргатади. Қизларимизнинг маънавиятини юксалтириш эса ота-оналарнинг энг муҳим бурчларидан биридир.

Ҳаё фақатгина ташқи кўриниш ёки кийиниш билан чекланиб қолмайди, балки у инсоннинг фикрлаши, муомаласи, юриш-туриши ва сўзлашувида ҳам яққол намоён бўлади. Бегона эркаклар билан мулоқотда вазминликни сақлаш, ортиқча гап-сўзлардан тийилиш ва ўз қадрини ерга урмаслик чинакам мўмина аёлнинг фазилатидир.

Оила қургандан сўнг ҳам эрнинг олдида гўзал ва меҳрибон бўлиш, унинг ишончини қозониш аёл киши учун катта савоб ва бахт саналади. Эр ўз аёлининг фақат ўзигагина зийнатланишини кўриб кўнгли хотиржам бўлади, оилада эса муҳаббат ва тотувлик янада мустаҳкамланади.

Аллоҳ таоло барча опа-сингилларимизга ҳаё, иффат ва гўзал оҳангдаги одобни насиб этсин. Авратларини бегоналар кўзидан яшириб, шариат кўрсатмаларига амал қилган мўминалар икки дунё саодатига эришадилар. Зеро, ҳаё — инсонни улуғлайдиган энг буюк фазилатдир.

Назиржон Қўчқаров,

Наманган тумани “Умарбой ҳожи” жоме 
масжиди имом-хатиби

Related posts