Жиноятчиликдан узоқда бўлайлик

ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

                  Аллоҳ таоло инсонни ер юзини обод этиш учун яратган.  Ислом дини тинчлик динидир. Унинг таълимотидаги асосий даъват инсонларни тинчликга чақириш, Ер юзида осойишта ҳаёт ўрнатиш, кишиларнинг бир бирига меҳр мурувватли бўлишга, дини, миллати, ирқидан қатъий назар, ўзаро иззат ҳурмат кўрсатишга чорлашдир. Қуръони каримда бу ҳақда шундай баён этилган: “Эй имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан  эргашмангиз!” (Бақара сураси, 208-оят). 

               Афсуски, ўзига юклатилган бундай шарафли масъулиятни унутиши оқибатида, инсоният тарихида каттаю кичик жиноятлар, кўплаб қон тўкишлар содир этилмоқда. Кейинги вақтларда жамиятимизда ҳам одам ўлдириш, ўзгаларни молини ноҳақ йўллар билан ўзлаштириш, фирибгарлик, зўравонлик, ўз жонига қасд қилиш каби жиноятлар ва лоқайдлик каби салбий иллатлар тез-тез содир бўлиб турмоқда. Аждодлари дину диёнат, ахлоқу одоб, ор-номус, ҳалолу покликни ўзининг ғурури деб билган, ўзбек халқининг авлодларидан мазкур жиноятларга қўл ураётганларнинг учраётгани ачинапрли ҳолдир.

                Динимизда инсоннинг жонига, молига, шаънига ноҳақ тажовуз қилиш оғир гуноҳ саналади. Бу ҳақда қуръони карим оятлари ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўплаб ҳадисларида баён этилган. 

              Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу борада қўйидаги ҳадислар ворид бўлган: Абу Ҳурайра ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мусулмон кишига ҳар бир мусулмон кишининг қони, моли ва обрўсини тўкиш ҳаромдир”. (Имом Муслим ривояти).

                

             Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Қиёмат куни ҳар бир хиёнаткорни ўзини танитиб турадиган аломати бўлади”. (Муттафақун алайҳ).

            Омонатга хиёнат қилган киши билсинки, у ўзига хиёнат қилибди.

           Чунки Аллоҳ таоло унинг зиммасига  омонат юкини юклаган эди. У эса анашу юкни кўтармай унга хиёнат қилди. Хиёнат эса, оғир гуноҳ, шундай экан унинг азоби ҳам қаттиқ бўлади. 

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳаётда содир бўлаётган мункар ишларга бепарво бўлиш мўминга ёт иллатдир. Шундай экан, жамиятимизда учраётган ҳар қандай жиноятчиликга қарши каттаю-кичик биргаликда курашмоғимиз лозимдир. Аллоҳ таоло барчамизни бундай иллатлардан ўз паноҳида асрасин.

 

Умаров Юнусхон

Косонсой туман “Садпири Комил” жоме  
масжиди имом хатиби 

Related posts