🔹Уҳуд тоғи яқинида “Фасҳ” ёки “Уҳуд” деб номланган масжид бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд ғазоти куни ўша масжидда намоз ўқиган эканлар.
💠Ушбу жангда Умму Амора Насийба бинт Каъб, Абу Дужона, Ҳанзала, Талҳа ибн Убайдуллоҳ, Ҳамза ибн Абдулмутталиб, Мусъаб ибн Умайр, Абдуллоҳ ибн Жаҳш, Амр ибн Жамуҳ каби саҳобалар ўзларининг фидокорликларини кўрсатдилар.
🔹 Уҳуд тоғининг фазилатлари
🫥Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд (тоғи)га кўтарилдилар. У зот билан бирга Абу Бакр, Умар ва Усмон бор эди. Тоғ уларни титратди. Шунда у зот оёқлари билан бир уриб, “Собит тур, эй Уҳуд! Сенинг устингда Набий, Сиддиқ ва икки шаҳид турибди” дедилар”. Имом Бухорий ривояти.
🫥Аллоҳ таоло тоққа сезиш, яхши кўриш хусусиятини ато қилган. Уҳуд тоғи ўзининг устига чиққан зотларнинг кимлар эканини яхши биларди. Шунинг учун севинчдан, ҳайбатдан титраб кетди.
⚪️Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган яна бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу Уҳуд тоғидир. У бизни яхши кўради ва биз ҳам уни яхши кўрамиз” деганлар.



Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати