Янгиликлар

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ УЧУН "ҲАЖ-2025" МАВСУМИ

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ УЧУН "ҲАЖ-2025" МАВСУМИ

 КУЗАТИШ ЖАРАЁНИДАН ЛАВҲАЛАР

✅ Зиёратчиларни мамлакатимизнинг аэропортлари, жумладан, Наманган халқаро аэропортидан ҳам тўғридан-тўғри Наманган-Мадина авиарейслари орқали ҳаж сафарига кузатиш режалаштирилган.

📆Бугун 21 май Наманган халқаро аэропортидан вилоятимизнинг бир гуруҳ вакиллари муборак сафарга отландилар. Бугунги рейсида Наманган шаҳар, Давлатобод тумани ва Янгиқўрғон туманларидан жами 150 киши зиёратга жўнаб кетишмоқда.

🕋 Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик ҳиссини кўришимиз мумкин.
Барча муборак сафар тараддудида, муқаддас заминга ошиқмоқда.

🤲 Аллоҳ таоло ҳамюртларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

 

photo_2025-05-21_18-24-10.jpg
photo_2025-05-21_18-24-15.jpg
photo_2025-05-21_18-24-20.jpg
photo_2025-05-21_18-24-24.jpg
photo_2025-05-21_18-24-28.jpg
photo_2025-05-21_18-24-32.jpg
photo_2025-05-21_18-24-35.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Related posts