😄Бугун, 16 октябрь куни Хива шаҳридаги “Farovon KHiva” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги халқаро анжуман давом этмоқда.
💬 Айни чоғда Хивада “Ўзбекистон – буюк цивилизациялар чорраҳаси” мавзусидаги 4-шўъба ўз ишини қизғин олиб бормоқда.
⏺Нуфузли тадбирнинг иккинчи кунида Туркия, Франция, Марокаш, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг дин арбоблари, муфтийлари, таниқли уламо ва экспертлари мавзу доирасида долзарб маърузалар билан иштирок этмоқда.
🖥 Тафсилотларни кузатиб боринг. (https://t.me/+PSOPDevNs2Va-wt7)
🔹Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов ҳам айни пайтда барча уламолар билан бирга кўҳна Хива шаҳрида нуфузли анжуманда иштирок этмоқдалар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати