Таълим тарбия

ТИЛ ОФАТЛАРИ.

ТИЛ ОФАТЛАРИ.

Тил - Аллоҳнинг улуғ неъмати, ажибу латиф санъатидир. Гарчи у жисман кичик бўлса ҳам итоатли туфайли топадиган савоби ёхуд итоатсизлиги туфайли содир этадиган гуноҳи жуда катта. Чунки, куфр ҳам, иймон ҳам фақат тил гувоҳлигида аён бўлади. Куфр ва иймон эса тоат ва исённинг бошланиш ҳудудларидир.

Тилдан келадиган офатлар кўп ва турли - туман  бўлиб, улар қалбни сархуш қилади. Одам табиатида ҳам уларга мойиллик бор. Мазкур офатлардан қутилишнинг энг осон йўли жим туриш орқали бўлади. Бу жуда катта фазилатдир. Жим туриш ҳимматни жамлайди ва фикрни софлайди.

Ақлли одам гапиришдан олдин айтадиган сўзини яхшилаб ўйлаб, текшириб, кейин сўзлайди. Агар инсоннинг тили тўғрисўз  ва тарбияланган бўлса, бошқа аъзолар ҳам соғ - омон ва хотиржам бўлади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: 

Яъни:" Одам боласи тонг оттирганда, тана аъзоларининг ҳаммаси тилга танбеҳ бериб:" Бизнинг тўғримизда Аллоҳдан қўрқ! Биз ( нима аҳволга тушсак ҳам), сен сабабли ( тушамиз). Агар тўғри бўлсанг, биз ҳам тўғри бўламиз. Агар эгри бўлсанг, биз ҳам эгри бўламиз" дейишади"( Имом Термизий ривоятлари). 

Дарҳақиқат, тилни сақлаш - нақадар гўзал амал! Инсон тилини сақласа, ҳалок бўлмайди. Солиҳлардан бири шундай деган:" Гап ҳам дорига ўхшайди. Агар уни меъёрида ичсанг, фойда беради. Агар уни кўпайтирсанг, ўлдиради".

Ҳакимлар айтадилар: “Мўмин кишининг тили қалбини ёнида бўлади, гапирмоқчи бўлса қалбига қарайди, инсон фойдаси учун бўлса гапиради, зарари учун бўлса гапирмайди. Мунофиқ кишининг тили оғзининг учида бўлади. Оғзига нима келса гапираверади, у қалбига қарамайди”. 

Тил офатлари деганда ғийбат ҳам бордир. Боязид Бастомий хазратларининг бошларидан ўтган бир қисса. Бир куни бир жаноза намозига борибдилар, бироз кутишган экан ортидан бир дарвеш келибди. Ҳалқдан пул тўплаш учун тиланибди. Дарвешнинг тиланганини кўриб хазратнинг кайфиятлари тушиб кетибди. Ўз ўзига тиланмаса нима қилар эдия. Қандай ҳам яхши дарвеш бўлар эди деб кўнглидан ўтказибди. Ҳазрат бу хусусда кўп ҳам ўйламай зикр билан машғул бўлибдилар, намозларини ўқиб хилватга кирибдилар. Тушларида бир ўликни хазратни олдиларига олиб келибдилар. Ҳазратнинг олдиларига ўликни қўйиб, ўликни кўрсатиб е буни дебди. Ҳазрат ўрниларидан турибдилар ўликни кафанини очиб қарасалар жанозада тиланчилик қилган дарвеш турганмиш. Бастомий хазратлари мен инсон гўштини емайман ман инсон гўштини ейувчи эмасман деганларида у киши жанозада буни гўштини еган эдингку хозир нега емайсан дебди. Ҳазрат шошиб қолибди, мен уни тилим билан гапирмадим. Кўнглимдан ўтказдим деса у киши кўнглинга келгани ҳам ғийбатдир дебди. Бастомий хазратлари дархол бориб дарвешни топибдилар. Ундан рози ризочилик сўрабдилар ва қайтиб кўнглида ҳам ғийбат қилмасликга тавба қилибдилар азизларим анашунақа гаплар. 

Бизчи, биз нима қилаяпмиз? Барчамизни Аллоҳ кечирсин. Бизларни ўз холимизга ташлаб қўймасин. Қалбимизла фақат Аллоҳни зикр рози қилишлик, Аллоҳга бўлган муҳаббат бўлсин.

Маъсумхон Турғунов , 
Наманган шаҳар “Шайх эшон” жоме  
масжиди имом - хатиби.  

Related posts