Жаҳолатга қарши маърифат

САЛАФЛАРГА ЭРГАШГАН ЗОТЛАР.

САЛАФЛАРГА ЭРГАШГАН ЗОТЛАР.

Аҳли сунна вал жамоа мазҳаблари ҳақийқи аҳли салафларга эргашган зотлар ҳисобланадилар. Ибн Таймия ва улардан кейинги ҳар қандай уламо бўлсин уларни даражаларига тенглашолмайди, сабаб у зотлар саҳобаи киромларни баъзилари кўрганлар, ё улар билан ҳамнафас бўлган даврдаги инсонлар билан бир замонда бўлганлар. Аслида мазҳаблар баъзи китобларимизда келтирилганидек ўша даврларда 18 - тадан кўп бўлган дейлади. Лекин энг машҳур ва ҳар бир давр ва замонга мос келадиган асосий тўрт мазҳаб сақланиб қолган. Келинг шу мазҳаббошиларни яшаган вақтлари ва даврларига қарайлик; 

Имом Абу Ҳанифа Ан-Нўъмон розияллоҳу анҳу.

У зотнинг ҳаётидан лавҳа (80-150 ҳ.) 

Насаби: Абу Ҳанифа Ан-Нўъмон ибн Собит ал-Форсий Имом Аъзам номи билан танилгандир. Қолаверса, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг айнан шулар ҳақида айтган  башоратлари ҳам ўз тасдиғини топган эди:   “Агар илм Сурайёда бўлганида уни форс ўғлонларидан бўлган кишилар олиб тушар эди”. 

Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу Кўфада 80 ҳижрий санада таваллуд топди. Шу ерда ўсиб улғайди ва ҳаётининг аксар қисмини шу шаҳарда таълим олиб, таълим бериб ўтказди.  Оталари Собит ҳам ислом динида таваллуд топган. Ривоят қилинишича, у киши болалик вақтида отаси билан Али ибн Абу Толиб билан учрашган. 

Имом Шофеъий. 

Шофеъий мазҳабининг асосчиси, фақиҳ, муҳаддис имомлардан бири Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ибн Шофеъ ибн Соиб ибн Абдулязид ибн Ҳошим ибн Мутталиб ибн Абдуманофдир. Кунялари Абу Абдуллоҳ ал-Қурайший бўлиб, ҳижрий 150 йил Разза шаҳрида таваллуд топдилар. Имомнинг ёшлик даврлари Маккада кечиб, етим ўсганлар. 

Ҳижрий 204 йил вафот этганлар. 

Имом Молик. 

Моликий мазҳаб асосчилари, Имом Абу Абдуллоҳ Молик ибн Анас ибн Молик ибн Аби Омир ал-Асбаҳий 93 ҳ.санада таваллуд топдилар. Ҳижрий 179 йил вафот этдилар. 

Имом Аҳмад

Суннат ҳақида кенг маълумотга асосланган фиҳқий асосларни ишлаб чиққан олимлардан бири Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбал Шайбоний ҳисобланади (164 - 241). 

Имом Аҳмад Бағдодда туғилган, оиласи Хоросондан у ерга имом туғилганидан кўп ўтмай кўчиб келган. 

Бу маълумотларни келтиришимиздан мақсад бу инсонлар бу мусаффо осмонда нубуват нафаси ҳали кетмаган даврларда истиқомат қилган ва мазҳабга асос солган. 

Энди ўша ўзларини биз салафий деётган адашган тоифаларни имомлари Ибн Таймия эса нубуват ҳавоси кетиб фитналар даврида (661 -728)ҳижрийда яшаган.  Қарайликчи юқоридаги буюк имомлардан беш аср сўнг  истиқомат қилиб бир неча бор ўз эътиқодидан қайтиб тавба қилдирилган инсон Пайғамбаримизга яқинроқми?. 

Демак ким ўзини Салафи солиҳларга яқин деб ўйлаши мумкин албатта юқоридаги нубуват ҳавосидан нафас олган инсонлар ва шу зотларни манҳажларини махкам тутган инсонлар ҳазрати Росулуллоҳга энг яқин  инсонлар ҳиссобланади.Бу буюк инсонларни уммат учун қолдирган мерослари доим умматни яхшиликка бошлаган. Асл салаф йўлини тутган зотлар шулар ҳиссобланади. Аллоҳим имомларимиздан рози бўлсин. 

Баҳодир  Ботиров 

Чуст тумани “Охунбобо жоме 
масжиди имом хатиби.

Related posts