📆Бугун, 14 март куни Рамазон ойи муносабати билан Наманган шаҳридаги "Шодиёна" тантаналар мажмуасида ифторлик дастурхони ташкил қилинди.
❗Муҳтарам Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой "Рамазон - саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" шиори остида ўтказилмоқда.
🔹Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Хотамов Жамшед Мухторович, Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ҳамда Наманган вилояти қурилиш ва уй жой коммунал ҳўжалиги бош бошқармаси, Дин ишлари қўмита раҳбарлари бошчилигида Наманган вилоятида истиқомат қилувчи ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқоролар ва бошқа конфессия вакилларига мурувват кўрсатилиб ифторлик дастурхони ёзилди.
🤲Дуога қўл очган фуқароларимиз юртга тинчлик-омонлик сўрадилар, бундай ҳур, эмин-эркин замоннинг қадрига етиш, шукрона келтириш лозимлигини таъкидладилар.





Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати