Жаҳолатга қарши маърифат

РАДИКАЛИЗМГА ҚАРШИ.

РАДИКАЛИЗМГА ҚАРШИ.

Кескин чора тадбирларни амалга оширишга интилиш,  ҳали одамларнинг ҳуқуқи бузилмаган ҳолат бўлса  – радикалликдир. Лекин уни одамларга мажбуран тиқиштирила бошланса, бу энди экстремизмга айлади.

Экстремистик ҳаракатларнинг энг қуйи табақаси кўпинча сиёсий тусга эга бўлмаган, майда зўрлик ва инсонлар содир этадиган унсурлар билан боғлиқ бўлади. Бундай зўрликнинг сиёсийлаштирилиши терроризм томон қўйилган биринчи қадам бўлади. Қадим ўтмишга назар ташланса бундай сиёсий жараёнлар бугун ёки кеча пайдо бўлиб қолган офат эмас. Унинг тарихи инсоният тарихи билан биргадир. Одам ва Ҳавонинг ўғиллари Қобил ва Хобилларнинг орасидаги кўраолмаслик, ҳасад натижасида уларнинг бирини ўз биродари томонидан ўлдирилиши ҳам дастлабки террордир. 

Ливиялик олим доктор Алий Саллобий ҳақиқий мусулмон билан радикал мусулмоннинг фарқини ажойиб тушунтириб берди:

1. Ҳақиқий мусулмон ўз иймони билан машғул бўлади.

Радикал мусулмон бировларнинг иймони билан машғул бўлади.

2. Ҳақиқий мусулмон ўзини ва бошқаларни жаннатга кириши учун ҳаракат қилади.

Радикал мусулмон бошқаларни дўзахий эканини исботлашга ҳаракат қилади.

3. Ҳақиқий мусулмон кишиларнинг хато ва тойилишларини кечириш учун узр қидиради.

Радикал мусулмон эса инсонларни жазолаш ва уларни гапириб юриш учун уларнинг хатолари , айблари ва тойилишларини қидириб юради.

Ҳозирги пайтда ер юзидаги барча давлатлар олдида турган энг муҳим масалалардан бири ҳам радикаллашув муаммосининг олдини олишдир. Ҳаттоки, халқаро ташкилотлар томонидан йил давомида ўтказилаётган тадбирларнинг аксариятида ушбу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Турли номлар остида ўзининг ғаразли мақсадини, террористик ва экстремистик фаолиятини олиб боришни кўзлаган радикал оқим вакиллари бугун ахборот технологиялари ривожланган бир даврда интернет ва ижтимоий тармоқлари орқали ўз саҳифаларини очиб, ноқонуний фаолият олиб бормоқда. Уларнинг аксарияти дунёнинг бир чеккасида туриб, тинч-тотув яшаётган халқларнинг фаровонлигига тахдид солишдир. Айниқса, ёвуз ниятларини амалга оширишда интернет ҳамда ижтимоий тармоқлар қармоқ вазифасини ўтамоқда.

 

Акрамжон Давидов,
 Чортоқ тумани "Абу Бакр Сиддиқ" жоме
масжиди имом ноиби.

Related posts