Жаҳолатга қарши маърифат

ОДАМЛАР БИР МАЗҲАБГА РИОЯ ҚИЛИШИ ШАРТМИ?

ОДАМЛАР БИР МАЗҲАБГА РИОЯ ҚИЛИШИ ШАРТМИ?

Таҳминан 1390 ҳижрий йили эди. Талабаларга "Ислом шариати тарихи"дан дарс берар эдим. Дарс асносида бир талаба мендан: "Мазҳабларни бирлаштириш ва одамларни бир ақидага келтиришга интилиш ҳақида нима дейиш мумкин?", деб сўраб қолди. Мен аввал унга қисқа қилиб айтдим: "Бу интилиш Аллоҳ таолонинг шариатдаги иродасига, Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга ва саҳобий розияллоҳу анҳумларга улардан кейинги салаф уламоларнинг иродасига, шунингдек соғлом ақлга ҳам зиддир".

Кейин унга бу гапларни батафсил баён қилиб бердим.

- Аллоҳ таоло қадимдан араблар "қуруъ"  сўзини икки маънода: ҳайз ва поклик маъносида ишлатишларини билармиди? ("Талоқ қилинган аёллар уч қуруъ кутадилар" (Бақара, 228), деб айтилгани назарда тутилмоқда), дедим 

- Ҳа, деди. 

- Аллоҳ таоло қадимдан исми Зайд ибн Собит бўлган саҳобийни ва бошқаси Абдуллоҳ ибн Масъуд исмли саҳобий бўлишини билмасмиди? Зайд "қуруъ"ни поклик, Абдуллоҳ ибн Масъуд унга хилоф равишда "қуруъ"ни ҳайз дейишини билмасмиди? 

- Ҳа, биларди, - деди. 

- Ундай бўлса, нега Аллоҳ таоло оятида [учта қуруъ] деб ибн Масъуд ва Зайд ихтилофга борадиган тарзда туширди. Бири учта ҳайз, бири учта поклик деди. Уни хилоф қилишга йўл қўмайдиган тарзда нозил қилса бўлар эдику. Яна бунга Қуръони каримни турли тушунчаларни берувчи бошка  оятлари ҳам мисол бўлади, - дедим. Сўнг унга яна: 

- Ҳадиси шарифларда ҳам шундай ҳолат мавжуд. Биз уларни Аллоҳ таоло томонида ваҳий қилинган, деб эътиқод қиламиз. Нега Аллоҳ таоло Ўзи Билгувчи ва Ҳаким бўла туриб Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳадисларни ихтилоф қилгувчилар ихтилоф қилмайдиган лафзлар ила ваҳий қилмади. Ахир Пайғамбар алайҳиссалом Бани Қурайза қабиласига боришда тезроқ юришга йўналтириб: "Аср намозини йўлда ўқиманг", демадиларку! Балки: "Биронталарингиз аср намозини ўқимасин, магар Бани Қурайзада ўқисин", дедилар. Баъзилар матнни зоҳирий маъносини олди, баъзилар ички маъносини олди, дедим ва қўшимча қилиб сўрадим: 

- Саҳобалар ва улардан кейингилар (улардан Аллоҳ рози бўлсин) ихтилоф қилганмидилар? 

- Ҳа, ихтилоф қилганлар, - деди. 

- Ақллар ҳам ҳар-хил бўладими, - деб сўрадим.

- Ҳа, деди. 

- Демак, одамлар ва жамият ҳаётида ихтилофни тақозо  этувчи ҳолатлар борлиги сабабидан ихтилофлар келиб чиқадими? - дедим. 

- Ҳа, ихтилофни тақозо қиладиган нарсалар борлигидан келиб чиқади, деди. 

- Демак, одамларни бир йўналишга бирлаштиришга интилиш ва ёки улардан бирига мажбурлаш жиннилик ва залолатдир!!*** - дедим.  

"Илм ва дин масалаларида ихтилоф одоблари" китоби 28-29-бетлар. 

*** Муҳаммад Аввома бу гаплари билан бир инсонни шариат, дин масалаларида одамларни ўз йўлига, фикрига юргизишга ҳаракат қилиши, мени айтганим тўғри, бошқаси хато қабилида иш тутиши айнан мажнунликнинг бир кўриниши ўлароқ эътироф этдилар. Яъни, мазҳабга бўлган эҳтиёж бежиз вужудга келмаганини китобхонларга етказмоқчи бўлдилар. Аллоҳ Шайхимиздан рози бўлсин! 

 

Шайх Муҳаммад Аввоманинг расмий каналидан таржима қилинди. Таржимон: 

Адҳамжон Абдураҳмонов

Поп тумани "Кичик Хўжаобод" жоме 
масжиди имом-ноиби

Related posts