Аллоҳ таоло инсонга беҳисоб неъматлар берган, у ўзига берилган неъматларни дунё ва охират ҳаёти учун фойдали бўлган йўлда ишлатмоғи лозим. Шундай неъматлардан бири – “Ақл” неъматидир. Инсон ақли билан яхшини ёмондан, ҳалолни харомдан ажратади. Ҳар бир масалада ақл билан ҳаракат қилганнинг фикри, ишининг оқибати ҳайрли бўлади. Қачонки хавойи нафсга эргашса, нафс уни ёмон оқибатларга ва азобларга етаклайди.
Ҳаттоки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам дуоларида “Аллоҳим, ҳавойи нафсга берилишдан ва очкўзликдан сақла!”- деб дуо қилганлар.
Яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳадисларида буюрадиларки : “Уч нарса ҳалокатли, ёмон ҳислатдир: 1.Ҳавойи нафсга берилиш. 2. Очкўзлик. 3. Кишининг ўзини ўзи ёқтириши.” Деб марҳамат қилганлар.
Ўзбекистондек жаннатмакон диёрда ҳеч ким очликдан ўлмайди , лекин нафс ҳавога берилишдан, очкўзликдан ўлиши мумкин. Йигит кишининг ўз юртида ҳалол меҳнати билан, пешона тери билан ризқини топишлиги , оиласи билан бирга бўлишлиги унинг бахти ҳисобланади.
Афсуский шу бази бир инсонларни ҳойи хаваси деб тиллоларга топилмайдиган инсони умри ва ёшлиги чет давлатларда ўтиб кетмоқда. Кўплаб хонадонларда орзу-хавас ва мол-давлат деп фарзандлар, эрлар чет давлатларда вафот этёткани хам ачинарлий холдир. Бунга бир хаётда бўлган мисол:
...Қишлоқда дув-дув гап тарқалди.(Исми шарифи ўзгартирилган) Муроджон аканинг ўғли Илхомжон мусофир юртда ҳаётдан кўз юмибди. Аслида Муроджон ака кенжа ўғлига кўп насиҳатлар қилди. “Ўғлим, мусофирчиликка чиқмагин, кўзимизни олдида бўлгин. Онанг иккаламиз меҳнат қилиб кам бўлмадик. Ўн жонни боқиб, тарбиялаб катта қилдик. Акаларингни уйлантириб, уйли - жойли қилдик. Опаларингни турмушга чиқардик. Ҳалол меҳнат орқали ўн иккита тўй қилдик. Бизни, кўзлари чақнаб турган иккита қизчангни ташлаб кетмагин. Қолаверса, қўлингда гулдек ҳунаринг бор.Бошингда бошпананг, ота-онанг, оиланг бўлса. Қора қозонинг ҳам қайнаяпти. Худога шукур қил.
Узун орзу хаваслар Илхомжонни кўзини кўр қилди. Бундан ҳам яхшироқ уйни ва қимматбаҳо машина ҳоҳлади. Ҳаттоки қария ота-онасининг насихатлари, уч яшар қизчасининг Илхомжоннинг бўйнига осилиб : ”Дадажон кетманг, биз сизни соғинамиз”-деб айтган сўзлари ҳам Илхомжонни юрагини эрита олмади. Бойлик илинжида мусофир юртларга кетди ва охир оқибат ... .
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳадисда айтадилар: “ Мен уч нарса кишини уч нарсага ҳеч шак-шубҳасиз мубтало қилишига кафилман:
Мол – дунёга бутун борлиғи билан ташланмоқ. Бутун борлиғини дунёга бағишлаган кимса, қанчалик бойлик орттирган бўлмасин, ўзида бир нарса етишмаётгандек сезади.
Туғуруқхонадаги чақалоғини видео, қимматбахо машиналарни безаб, дабдаба билан олиб чиқаётган бир ака : “Домла, ҳаёт жуда қийинлашиб кетдида”,- деди. Ахир бу ёш гўдакка видео, ва шунча дабдаба бозлик қилишлик, ҳою – ҳавас, исроф, дабдаба эмасми?
Дунёда очкўз бўлмоқ. Бутун фикри ҳаёли мол – дунё тўплашда бўлади. Бу йўлда юз – хотир, меҳр – оқибат уят – андиша, шарм – ҳаёни унутади. Бир пиёла чойни ҳам тинч ичолмайди.
Дунё молига ҳасислик. Бу шундай бир қайғу, шундай бир ташвиш олиб келадики, ундан кейин фароғат йўқ. Ўзига ҳам, оиласига ҳам ҳасислик қилувчи одам доимо моли кўпаймаётганидан сиқилиб юради.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳадисда: “ Одам танасида қориндан ёмон идиш йўқдир. Инсон бир неча ошам овқат билан кифояланади. Агар зарур бўлса, қориннинг учдан бир қисмини овқатга, яна бир қисмини сувга, қолган қисмини нафас олишга ажратсин“, - деганлар.
Ривоятларда бир инсон доим қийналган одамларга ёрдам берадиган саҳоватли инсон бўлган экан.
Бир куни савол беришибди:
-Ўзингиздан ҳам саховатлироқ одамни кўрганмисиз?
-Ҳа, - деб жавоб берибди. -Бир куни ўнлаб туяларимни сўйдириб, турли ҳил таомлар тайёрлаб, бутун халқни дастурхонга таклиф қилдим. Ҳамма келди. Бирон киши қолмадими деб сўрасам, бир ўтинчи чол келмаганини айтишди.Ўтинчи чолни олиб келиш учун ўзим бордим. Ҳузурига борсам, бир боғ ўтинни орқалаб олган, қўллари тирналган, юзида чарчоқ аломати сезилиб турарди.
- Ота, хотамтой ўнлаб туяларни сўйдириб, турли таомлар тайёрлаб, халқни меҳмон қиляпти.
Сиз нега бормадингиз?
Ўтинчи ота:
- Ўз қўлларим, меҳнатим билан топган таомим бировнинг таомидан ҳам лаззатлироқ,-деб жавоб берди.
Ушбу ўтинчи отани ўзимдан – да саховатлироқ деб билдим.
Динимиз кўрсатмаларида Қуръони Каримда ҳам борига қаноатда бўлишлик, шукур қилишлик тўғрисида такрор-такрор айтилган.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳадисда: “Одамларнинг яхшиси – одамларга фойдалироғидир”, - деб мархамат қилганлар.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳадисда: “Тепадаги қўл пастдаги қўлдан яхшидир.
Берувчи қўл олувчидан яхшидир”, - деб мархамат қилганлар.
Бундан кўриниб турибтикий, ислом дини инсонларни очкўзлик ва дангасаликдан қайтариб, саҳийлик ва мехнатга буюради.
Ҳа, азизлар. Ота – боболаримизни насиҳатларига амал қилсак, сабрли, қаноатли, шукур қилувчи, саҳоватли, меҳнатсевар бўлсак оиламизда қут - барака , тинчлик – хотиржамлик, осудалик бўлади.
Фазлиддин Камолов,
Учқўрғон тумани “Абдулхамид хожи Абдуррахмон ўғли”
жоме масжиди имом хатиби