Шу йил 30 июль куни Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Хатамов Жамшед Мухторович ва Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов бошчиликларида Наманган шаҳар ва туманлар бош имом-хатиблари, Наманган шаҳар ва туманлар бош отинойилар ҳамда вилоят вакиллиги ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
📝 Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Ходияхон Раҳмонова ўз аризасига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси (вилоят бош отинойиси) вазифасидан озод этилди. Наманган вилоят бош отинойиси вазифасига бугунги кунга қадар Чортоқ тумани бош отинойиси вазифасида хизмат қилиб келаётган Ашурахон Хўжаева тайинланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати