• Home
  • Янгиликлар
  • Наманган вилояти ҳокими 104 ёшли уруш қатнашчиси билан ифторлик қилди.
Янгиликлар

Наманган вилояти ҳокими 104 ёшли уруш қатнашчиси билан ифторлик қилди.

Наманган вилояти ҳокими 104 ёшли уруш қатнашчиси билан ифторлик қилди.

#Рамазон

"Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи" шиори остида ташкил этилаётган ифторликлар ҳам ўзига хос файз билан давом этмоқда.

24 февраль куни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раиси, сенатор Икромхон Нажмиддинов, вилоят ҳокими ўринбосари Жамшед Хотамов ва вилоят бош имом хатиби Абдуллоҳ домла Саматовлар Янгиқўрғон туманидаги “Оқтепа” маҳалласида яшовчи, 104 ёшни қаршилаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Муҳаммадиброҳим ота Иномов хонадонида бўлиб, бир дастурхон атрофида ифторлик қилдилар.

Самимиятга йўғрилган суҳбатда юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари хусусида фикр алмашилди.

Дуоларда муҳтарам Президентимиз ғамҳўрликлари остида амалга оширилаётган эзгу амаллар эътироф этилди. Ўзбекистонимиз осмони доимо мусаффо, тинчлик бардавом бўлиши, Юртбошимизга узоқ умр тилаб, дуолар қилинди.

Рамазон — бу шунчаки рўза тутиш ойи эмас, балки инсон қалбидаги меҳрни уйғотиш, эҳсон орқали жамиятни бирлаштириш, кексаларни қадрлаш ва муҳтожларга елкадош бўлиш давридир. Ана шундай хайрли йўқловлар ва самимий мулоқотлар эса бу муборак ойнинг маънавий аҳамиятини янада юксалтирмоқда.

photo_2026-02-25_10-57-44.jpg
photo_2026-02-25_10-57-47.jpg
photo_2026-02-25_10-57-50.jpg

Related posts