• Home
  • Янгиликлар
  • НАМАНГАН ВИЛОЯТИГА ЯНГИ БОШ ИМОМ-ХАТИБ ТАЙИНЛАНДИ
Янгиликлар

НАМАНГАН ВИЛОЯТИГА ЯНГИ БОШ ИМОМ-ХАТИБ ТАЙИНЛАНДИ

НАМАНГАН ВИЛОЯТИГА ЯНГИ БОШ ИМОМ-ХАТИБ ТАЙИНЛАНДИ

📢 Хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Унда бир неча масалалар қатори Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон қори Аббосиддинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилгани, Наманган шаҳар бош имом-хатиби вазифасида меҳнат қилаётган Абдуллоҳ домла Самадов Наманган вилояти бош имом-хатиби этиб тайинлангани эълон қилинди. 

ℹ️Абдуллоҳ домла Самадов 1972 йили Наманган шаҳрида таваллуд топган. 1998 йилда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган. Наманган шаҳридаги “Боқи Полвон” жоме масжиди имом-хатиби ва шаҳар бош имом-хатиби вазифаларида ишлаб келган. 

🤲 Аллоҳ таолодан янги вазифага тайинланган Абдуллоҳ домла Самадовга масъулиятли ва шарафли фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз. 

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

IMG_20251229_201511_874.jpg
IMG_20251229_201511_889.jpg

😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Related posts