Жаҳолатга қарши маърифат

МИССИОНЕРЛИК ҲОЛАТИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙЛИК

МИССИОНЕРЛИК ҲОЛАТИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙЛИК

Миссионерлик тўғрисида гапирганда биринчи навбатда унинг келиб чиқиши ва ривожига тўхталиш лозим. Миссионерлик умумий маънода бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа динни тарғиб қилишни англатади.

Миссионерлик асосан, хиристианликка хосдир. Бундай ҳаракат  хиристианлик Византия империясининг давлат дини сифатида эълон қилинганидан бери олиб борилмоқда. Хиристиан руҳонийлари дастлаб миссионерлик ҳаракатини Европа ва Яқин Шарқдаги кўп худоликка эътиқод қилиб келган аҳолини яккахудоликка тарғиб қилиш байроғи остида олиб бордилар. Шу тариқа 4-асрда пайдо бўлган хиристиан миссионерлиги 13-16 асрда Ҳиндистон, Хитой ва Японияга кириб келди.

Католик черкови миссионерлик Испания ва Португалия империялари  ташкил топгач (13-16 асрлар) кучайди. Миссионерлик Рим империясининг янги ерларини ўз таъсири остига олишда катта ёрдам берди. Католик миссионерлигига раҳбар қилиш учун Папа Гиригорий 15 чи 1662 йилда Диний тарғибот конгирегациясини таъсис этди. Миссионерлик 19 асрда янгидан фаоллашди, айниқса хиристиан миссионерлиги Африкада фаолятларини кучайтиридилар ва ўз мамлакатларининг сиёсатини ўтказишга ёрдам бердилар.

Юқоридаги маълумотлар ҳам миссионерлик ўз тарихига эга эканини кўрсатади. Шундай бўлсада, хиристиан диний ташкилотлари тамонидан олиб борилаётган миссионерлик ҳаракатлари бугунги кунгача кўпдан-кўп баҳсларга сабаб бўлмоқда. Зеро, ҳозирги даврда жаҳон аҳолисининг мутлақ кўпчилиги ўз динига, аксарият ҳолларда яккахудоликка эга бўлган даврда “Миссионерлик” салбий бир ҳолатга айланиб қолганлигини таъкидлаш зарур.

Айни пайтда миссионерлик тушунчасининг ўзи турлича талқин этилаётганини ҳам қайд этиш лозим. Хусусан протестант диний ташкилотлари “миссионерлик” сўзини инкор этдилар ва ўз фаолиятларини “евангеллаштириш” тушунчаси билан изоҳлашга ҳаракат қиладилар. Буни улар Библиянинг таркибий қисми бўлган авлиё Маркдан келган Евангелиядаги хиристианлар учун жаҳон узра ўз динларини барча халқларга етказиш зарурлиги тўғрисида кўрсатманинг бажарилиши сифатида тақдим этдилар.

Қайд этилган ҳолатлар ҳам миссионерлик бугунги кунда мутаассибликнинг ўзига хос кўриниши сифатида намоён бўлаётганни  кўрсатади.

Миссионерликнинг мазмун моҳияти:

- Миссионерлик сўзи лотинчадан олинган бўлиб, топшириқ юбориш ва вазифани топшириш маъноларини билдиради.

- Миссионерлик – бирор диний бирлашма вакилларининг ўз эътиқодини бошқа дин вакиллари орасида ёйиш деган маънони англатади.

- Миссионер – бирор диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб қилиш ва киритиш учун юборилган инсон.

- Шунингдек, миссионерлар ўзлари иш олиб бораётган ҳудудларда маҳаллий руҳоний кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор беради.

- Миссионерлик асосан хиристианлик динига боғлиқ, лекин ҳозирги кунда миссионерлик фаолияти билан фаол шуғулланишга ҳаракат қилаётганларга Аҳмадийлик, Баҳоийлик, ҳамда Кришначиларнинг борлиги ҳам фикримизга далил бўлади.

Бугунги кунда ана шу хатарли душман ёшларимиз юрагини эгаллаш учун бор кучини ташлаган, барча тадбирларни ишга солган. Насронийлик тарғиботчилари – миссионерлар дунёнинг ҳамма жойида изғиб юришибди.

Америкалик насронийлик ҳаракати тадқиқотчиси Девид Борид ёзишича, канисаларга тушган маблағдан йилига 150-160 миллиард доллар пул насронийликни тарғиб ва исломни ёмон отлиқ қилиш йўлида харжланмоқда.

Миссионерлар фақат булар билан кифояланиб қолишгани йўқ. Улар ёш, ҳали тараққиёт йўлига тўла тушмаган мамлакатлар ночорлигидан ўз мақсадларида фойдаланиб қолишга интилишмоқда. Хайр саховат ва ёрдам ниқоби остида шифохоналар, ўқув марказлари, хайрия муассасалари, тарбия ўчоқлари ташкил этишяпти.

Аҳолининг ночор қатламлари қалбига йўл топиш учун уларга пул, кийим-кечак, озиқ-овқат, дори-дармон тарқатишмоқда.  

Бугун масофалар қисқараётган, муносабатлар яқинлашаётган, маданиятлар муштараклашаётган, замон тили билан айтганда, ҳамма нарса глобаллашаётган бир даврда яшаб турибмиз. Иқтисод ва сиёсатнинг глобаллашуви маданиятлар глобаллашувига сабаб бўлмоқда. Ёшларимизни мана шундай оқимларга ёки миссионерлик ҳаракатига аъзо бўлиб қолишликдан сақлашлик барчамизнинг вазифамиздир.

Маъруфхон Алоходжаев,
Наманган шаҳри “Абдулқодир қори” жоме 
масжиди имом хатиби

Related posts