• Home
  • Янгиликлар
  • “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман
Янгиликлар

“Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман

“Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман

🔹16- октябръ куни  Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман Кўҳна Хива шаҳрида шаҳрида бўлиб ўтмоқда

🟢 Хабарингиз бор куни кеча 15-октябръ куни “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман Қуръони карим тиловати билан бошланди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов олиб борди.

😄Даставвал Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларининг халқаро анжуман иштирокчиларига табригини ўқиб эшиттирилди.

Унда халқаро конференция қатнашчилари қутланиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги ташаббус қўллаб-қўвватлангани, сўнгги 7 йилда юртимизда диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар олиб борилгани, халқаро илмий марказлар ташкил этилгани, кўплаб алломаларимизнинг китоблари нашр этилгани қайд этилган.

Шунингдек, анжуман доирасидаги муқаддас Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб беришга қаратилган илмий маърузалар, ташаббуслар, муҳокамалар дунёда тинчлик-хотиржамликка ҳисса бўлиб қўшилишига умид билдирилган.

💬 Халқаро анжуман давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев кабилар сўзга чиқиб, мамлакатимизда бағрикенглик сиёсати юритилаётгани, барча соҳалар қатори диний соҳада кенг кўламли ўзгаришлар бўлаётгани, ёт ғояларга қарши кураш бўйича миллий стратегия амалга оширилаётгани ва Ислом динидаги тинчликни таъминлашга қаратилган таълимотларини қайд этиб, барчани тинчлик ва эзгулик йўлида ҳамкорлик қилишга чақирдилар.

⏺ Тадбир қатнашчилари — дунёнинг кўзга кўринган йирик уламолари, жамоат арбоблари, исломшунос олимлар бугун кўҳна Хива шаҳрига ташриф буюрдилар.  

🔹Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов ҳам айни пайтда барча уламолар билан бирга кўҳна Хива шаҳрида нуфузли анжуманда иштирок этмоқдалар.
 

photo_2024-10-16_15-36-54.jpg
photo_2024-10-16_15-36-58.jpg
photo_2024-10-16_15-37-01.jpg
photo_2024-10-16_15-37-03.jpg
photo_2024-10-16_15-37-07.jpg
photo_2024-10-16_15-37-10.jpg
photo_2024-10-16_15-37-12.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Related posts