Ислом дини инсониятга адолат, меҳр-шафқат ва пок ахлоқни олиб келган илоҳий дин бўлиб, у аёл зотига ҳам юксак эътибор ва ҳурмат кўрсатади. Қуръон ва ҳадисларда аёлнинг шаъни, ҳуқуқи ва жамиятдаги ўрни аниқ белгилаб берилган. Ислом келгунга қадар кўп жамиятларда аёллар камситилган, ҳатто инсон ўрнида ҳам кўрилмаган. Ислом эса аёлни азиз ва шарафли зот сифатида қадрлади.
Ислом таълимотига кўра, аёл ҳам эркак каби Аллоҳнинг бандаси ва ер юзидаги халифасидир. Қуръони каримда: “Албатта, Мен сизлардан бирор амал қилувчининг амалини — хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ аёл — зое қилмайман” (Оли Имрон сураси, 195-оят) деб марҳамат қилинган. Бу оят аёл ва эркакнинг Аллоҳ ҳузуридаги қадри амал ва тақво билан ўлчанишини билдиради.
Шундай экан аёлл ва қизлар хам майиший хаётда тенг хуқуқлийдир жумладан. Аёлнинг таълим олиш ҳуқуқи илм ва марифат ўрганиши
Ислом динида ҳар бир мусулмон учун илм олиш фарз ҳисобланади. Бу ерда аёл ва эркак ўртасида фарқ қилинмайди. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир” деб марҳамат қилганлар. Тарихда кўплаб аёл муҳаддисалар, фақиҳалар ва олималар етишиб чиққан. Бу эса Ислом аёлларнинг илмли бўлишини қўллаб-қувватлаганини кўрсатади. Бугунги кунга келиб айрим жарролхлик амалётларида аёлларга бўлган эхтиёжни кўпайиши хам айнан бизнинг аёллар хуқуини тунмаслигимиздан келиб чиқмоқда.
Қолаверса аёлларнинг оилада хам алохида ўрни бўлиб у динимизда хам мухим амаллардан хисобланади.
Исломда аёл – аввало она, тарбиячи ва хонадон файзидир. Жаннат оналар оёғи остида экани ҳақидаги ҳадис аёл зотининг нақадар улуғ мақомга эга эканини кўрсатади. Она болага биринчи устоз, биринчи тарбиячидир. Соғлом жамият соғлом оиладан, соғлом оила эса маърифатли ва солиҳа аёлдан бошланади.
Шу билан бирга, Ислом аёлни фақат уй билан чеклаб қўймайди. У жамиятда ҳам фойдали фаолият олиб бориши, илм ўрганиши, касб эгаллаши мумкин. Фақат бу ишлар иффат, ҳаё ва шаръий одоб доирасида бўлиши лозим.
Қолаверса уларнинг молиявий хуқуқ ва эркинликлари мулкка эгаликлари хам мавжуд бўлиб улар Ислом дини келгандан кегин аёлларга бир буюм сифатида эмас балкий комил бир инсон сифатида қарала бошлаган. Шунинг натижаси ўлароқ, Ислом аёлга мустақил мулкка эга бўлиш ҳуқуқини берган. У мерос олади, ўз мол-мулкини бошқаради, савдо-сотиқ қилиши мумкин. Эркак оиланинг нафақасини таъминлашга масъул бўлса, аёл ўз молини сарфлашга мажбур эмас. Бу эса Исломда аёл манфаати ҳимоя қилинганини кўрсатади.
Аёлларнинг никоҳдаги хақ ва хуқуқлари: Исломда никоҳ муқаддас аҳд, ришта ҳисобланади. Аёлнинг розилигисиз никоҳ дуруст бўлмайди. Унинг маҳр олиш ҳуқуқи бор. Шунингдек, эркак аёлига яхши муомала қилишга буюрилган:
Пайғамбаримиз соллолоҳу алайҳи вассаллам: “Сизларнинг энг яхшиларингиз — аёлларига яхши муносабатда бўлганларингиздир.”- деганлар. Шундан билиб олсак хам бўладики аёлларни исломдаги ўрни ва хурматларини.
Бу кўрсатмалар оилада меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини яратишга қаратилган.
Аёлларни жамиятдаги ўрнига келсак.
Ислом тарихида аёллар фақат уй ишлари билан эмас, балки илм, тиббиёт, тарбия, ҳатто жанг майдонларида ҳам хизмат қилганлар. Улар жамиятнинг фаол аъзоси бўлган. Демак, Ислом аёлни жамиятдан четлатмайди, балки унинг муносиб ва шарафли иштирокини таъминлайди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак:
Ислом дини аёлни ҳурмат қилади, унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади ва жамиятда муносиб ўрин беради. Аёл – она, устоз, рафиқа ва жамият тарбиячисидир. Унинг қадрини билиш, ҳуқуқларини поймол қилмаслик ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Чунки аёл бахтли бўлган жамият — соғлом ва барқарор жамиятдир.
Абдували Исмоилов,
Учқўрғон туман “Байтул Муқаддас”
жоме масжиди имом хатиби