Жамият аъзоларига муносабат

ФАРОВОН ЮРТДА ОБОД МАСЖИДЛАР.

ФАРОВОН ЮРТДА ОБОД МАСЖИДЛАР.

Чуст туман Мавлоно Лутфуллоҳ масжиди 1989-йилда қурилиши бошланган бўлиб, буюк олим Нақшбандий тариқатининг пири комили, ўз замонасининг яктоси, ҳазрат Мавлоно Лутфуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳнинг мақбараларига жуда яқин жой бўлиб, мақбара қадимда мажмуа ҳолатида бўлган эди. Мажмуада катта жомеъ масжид, мадраса, чиллахоналар бўлиб у жой ҳазрат Мавлоно Лутфуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳнинг номлари билан аталар эди. Ташаббускорларнинг асл мақсадлари ҳам бу буюк зотни номларини тиклаш ҳам бўлган. Масжид худуди ҳозирда 5000 намозхонни ўз ичига сиғдира олади. Масжидда маъмурий бинолар, маслислар зали, кутубхона ва замонавий таҳоратхоналар мавжуд бўлиб, у намозхонлар ихтиёридадир.

Сўнги йилларда юртимизда олиб борилаётган диний ислохотлар самараси ўлароқ бизни масжидимиз ҳам замонавий кўринишга эга бўлди. Икки қаватли мамурий бинолар, янги кутубхона, олти юз ўринли қўшимча хонақох, минг  ўринли замонавий навеслар бино қилиниб масжид кўркига кўрк қўшилди.    “Жумъа куни ва  кунлик намозларда имом – ҳатиб домламиз  одоб – ахлоқ, ватанпарварлик ва дийнимиз ахкомларини гўзал  ва халқона қилиб баён қилиб беришликлари яна хам масжид жамоасини  миннатдорчилигига сабаб бўлмоқда” деб – айтадилар мехнат фахрийси Исматиллоҳ хожи ака .  Жорий йилда  масжидимиз олтмиш беш ўринли янги таҳоратхонаси имом домламиз бошчилигида, хомийлар кўмагида  қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди. Масжидимизнинг замонавий тахоратхонасида барча шароитлар мужассам, доимий иссиқ совуқ сувлар , гигиеник анжомлар , бир марталик сочиқлар қўйингки барча қулайликлар мавжуд. Масжидимизга келган намозхонларга ва шаҳримиз меҳмонларига масъуллар очиқ юз билан, беминнат ва холис хизмат қилаётганликлари  биз нуронийларни миннатдорчилигимизга сабаб бўлмоқда. 

Аллоҳ – таоло юртимизни яна ҳам фаровон, масжидларимизни бунданда обод бўлишлигини муяссар айласин.                    

  Абдуғофуров Абдусаттор хожи  
мехнат фаҳрийси.

Related posts