Таълим тарбия

ЁШ АВЛОД ТАРБИЯСИНИНГ БОШЛАНИШИ.

ЁШ АВЛОД ТАРБИЯСИНИНГ БОШЛАНИШИ.

Ғарб файласуфи С. Макаренко “Болаларни ўстириш ва тарбиялаш улкан, жиддий ва ҳаддан ташқари масъулиятли ишдир”, деган экан.

Ушбу масъулиятли ишни Ислом дини у ҳали дунёга келмасдан анча олдин, оила куришга тайёргарлик кўрилаётган пайтдан бошлаб қайғура бошлайди. Оила қурилгач ҳам бу одоб ва ахлоқ дарси бир дақиқа ҳам тўхтатиб қўйилмайди.  Оила қурилар экан, ота-онанинг ахлоқи, одобига, инсонийлигига алохида эътибор берилади. Сабаби улардаги хислат, фазилатлар ҳам, ёмон одатлар ҳам болага кўчиши исбот талаб этилмайдиган ҳақиқатдир. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:   “Сизлар ўзингизга муносиб жуфти ҳалолни ихтиёр қилинглар, чунки жуфтингизнинг феъл-атвори, хулқи наслингизда ўз аксини топади”, деганлар.. 

Ғарб олими Жан Поль айтади: “Бизга яхши оналарни беринглар, биз яхши одамлар бўлиб етишамиз”

Асосан келин танлашда, унинг диндорлигига, тақвосига эътибор бериши лозим. Чунки ана шундай онадан туғилган фарзандларни тарбиялаш нақадар осон. Тарихдан маълумки, дунёга довруғ солган саркардаю буюк алломаларга, фозилу- уламоларга болалик пайтида оталари ҳаром луқма у ёқда турсин, шубҳалик касб билан топилган бирор луқма ҳам едирмаган, 

оналари ҳам уларни бетаҳорат эмизишмаган. Мисол учун Ҳазрати Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг дунёга келишлари воқеасининг ўзигина фикримиз далили бўла олади. Тақводор ота ва диёнатли, аъфифа онадан 

Нўъмон Ибн Собитдек фарзанд туғилган. Имом Аъзам Ҳазратлари қиёматга қадар носоғлом эътиқод ва амалларга дори ва дармон бўладиган илмий мерос қолдирганлар. 

Абдурауф Фитратнинг “Оила” асарида фарзанд тарбиялаш хусусида жумладан шундай сатрлар келтирилади: 

“Фарзанд тарбияси аслида икки калимадан иборат. Шунинг учун ҳам назарингизда жуда майда муаммодек кўринади. Лекин,  доно одамлар биладилар, Одам фарзанднинг сиёсий, диний, ижтимоий истиқболининг асоси ана шу икки сўз – (бола тарбияси) дан иборат бирикмага боғлик. Бу дунёда, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, заиф бўлиб 

хорликка тушиши, фақирлик тонини кийиб, бахтсизлик юкини тортиб, эътибордан қолиши, ўзгаларга тобеъ, қул ва асир бўлиши болаликдан ўз ота – оналаридан олган тарбияларига боғлиқ”.

Абдуғаффор Хакимов, 
Мингбулоқ тумани “Қўшқишлоқ” жоме  
масжиди имом-хатиби

Related posts