✅Наманган вилояти бош имом хатиби Абдуллоҳ домла Саматов Давлатобод туманида жойлашган "Муҳаммад Паноҳ", "Имом Аъзам", ва "Муҳаммад ал Амин", жоме масжидларида муборак Рамазон ойига тайёргарлик кўриш жараёнлари ўрганилди.
⚪️Намозхонлар учун қулай шарт-шароитлар ташкил этиш мақсадида масжид хонақоҳлари, маъмурий бинолар, иситиш тизимлари, қозонхоналар ҳамда таҳоратхоналарни доимий иссиқ сув билан таъминлаш ишлари кўздан кечирилиб, ушбу ишларга масъул бўлган ходимларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.









Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати