• Home
  • Янгиликлар
  • УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР
Янгиликлар

УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР

УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР

✅Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббасиддинов бошчиликларида Давлатобод тумани ТУРКИСТОН тантаналар мажмуасида кенг халқ оммаси билан учрашув, аҳоли вакиллари билан мулоқот уюштирилди.

🔹Суҳбатларда динимиз бир жамиятда яшаётган инсонларни ўзаро тинч-тотув, ҳамжиҳатликда яшашга буюриши, улар ўртасида меҳр-оқибат, бир-бирига нисбатан ҳурмат бўлишни талаб этиши, охирги вақтларда ана шу меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат ришталарини пайдо қиладиган, уларни янада мустаҳкам бўлишига сабаб бўладиган фазилатларни кенг ёйиш жуда ҳам зарур бўлаётгани ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди.

🟢Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда илм ва ҳунарга тарғиб қилувчи кўрсатмаларни мисол сифатида келтириб, ҳар бир ота-она фарзандига элу юрт учун керакли бўладиган ҳунар ва фойдали илмларни ҳам ўргатиши лозимлиги тушунтирилди. Шунингдек, ёш авлод онгига она юртга муҳаббат, тинч-осойишта ҳаётимизни қадрига етиш ҳамда шукроналик туйғуларини сингдириш кабиларга урғу қаратилди.

🔹Мусохон домла динимиз таълимотларида ота онага ҳурмат,  комил инсон фазилати, ҳар бир ишда ўртачилик, исрофдан сақланиш, риёкорлик, кибр иллатидан йироқ бўлиш, кўр-кўрона тақлид, ғулвуга кетиш, ота-онага оқ бўлиш, зулм ва зўравонлик каби гуноҳ ишлардан сақланишга чақирилдилар.

🤩 Шунингдек учрашувда илмсиз фатво бериш, шаръий масала айтиш, жамоада тафриқа, бўлинишлардан сақланиш ва бидъат-хурофотларни тарк этиш иллатларга ҳам тўхталиб ўтилди. Бўлиб ўтган мулоқотда йиғилганлар ўз миннатдорчилигини баён қилишди. Мулоқот учрашувлар жойларда давом этади.

photo_2025-02-04_17-12-41.jpg
photo_2025-02-04_17-12-44.jpg
photo_2025-02-04_17-12-47.jpg
photo_2025-02-04_17-12-51.jpg
photo_2025-02-04_17-12-54.jpg
photo_2025-02-04_17-12-57.jpg
photo_2025-02-04_17-13-01.jpg
photo_2025-02-04_17-13-04.jpg
photo_2025-02-04_17-13-07.jpg


Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Related posts