Таълим тарбия

УЯЛИ ТЕЛЕФОНДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБЛАРИ.

УЯЛИ ТЕЛЕФОНДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБЛАРИ.

 Телефон ажнабий тилидан олинган бўлиб "фон" яъни овозни билдиради, телефон дегани овоз узатиш, дегани. Бировни овозини узоқ ердаги кишига узатиш учун хизмат қиладиган асбобни "телефон "дейилади. Қадимда чикган сим орқали гаплашиб юрилган, яқин кунларда буни симсиз қўлда кўтариб юрадиган жиҳоз орқали амалга оширилди. Буни ғарб давлатлар "мобил" телефони деб аташса, бизда "уяли телефон "деб турли номлар билан аташади. Бугунги кунда телефонни ишлатиш одоби бизда йўк. Тартибли равишда, шариат қоидалари асосида тушунтириш керак бўлиб қолди.

  Фойдали нарсаларнинг ўзига яраша зиён тарафи бўлганидек,уяли алоқа воситаларининг хам фойдали ва зарарли тарафлари бор. Агар уни фойдали йўлда ишлатиб, зарарли тарафларидан сақланилмаса, неъматга нисбатан ношукрлик бўлади, киши ўзининг дунёси учун хам охирати учун ҳам зиёнга ишлайди.

   ... бир одам эрталаб ишга кетаётса, йўлда авто ҳалокат содир бўлган ҳолатни суратга олди. Сўнгра ўзича ҳамкасбларига мактанмоқчи бўлиб, қўл телефонидаги нодир суратни кўрсатмокчи бўлса, ишхонадагилар бошқалар томонидан ўзларининг қўл телефонларига аллақачон юбориб бўлинган мазкур ҳалокатни томоша килиб ўтирганмиш....

 Шу иш мусулмон одамга тўғри келадими? йўқ,бу иш мусулмон одамга мутлақо тўғри келмайди. Мусулмон одам  бошқа инсонларнинг мусибатга учраганин  кўрганда, дархол ўша вазиятда ўқилиши керак бўлган дуони қилади. Мусибатга учраганга ёрдам беради .

 Аслида уяли телефон, узоқни яқин, оғирни енгил қилиш учун чиқарилган восита. Лекин баъзи одамлар уяли телефонни тескарисига айлантириб, оилани бузишга, уят ишларни қилишга, ҳаром ишларга боришга, ҳар-хил суратларни тарқатишга, ёлғон гапларни одамларга ёйишда фойдаланмоқда. 

Телефондан яхшиликка, ота-онадан хабар олиш, катта-кичиклардан хабар олиш, бировлар билан ишини битиришга фойдаланади. Юқорида зикр қилинганига ўхшаш афсусланарли ҳолатлар анчагина бор. Буларни тўғрилашимиз керак.

 Бу муаммони ҳал килиш учун асосан,одоб-ахлокни, таълим-тарбияни йўлга қўйишимиз керак. Тарбия кўрган одобли инсон ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ ва беодобликни ўзига эп кўрмайди.

  Олдинлари оддий телефон, ҳозирда эса уяли телефон сотиб олишда одамлар турли меъёрларга асосланишлари ҳаммага маълум. Шунинг учун телефон сотиб олаётганда фахр учун эмас,бировга мактаниш учун эмас ҳожатимни чиқараман, яхшиликка ишлатаман деган ниятла олиш керак. Ислом дини коидаси бўйича барча амаллар ниятга караб баҳоланади қиммати бўлсин, бошқалар кўрганда ҳайрон қолсин деган ниятда олинса бу исроф бўлади. Чунки эҳтиёждан ташқари нарсага мол-мулк сарфлаш исрофдир. Шунинг учун ўзини ҳожатини чиқарадиган арзон қулайини олсин. Олганда ҳам яхши ният билан олсин, "бисмиллоҳ" деб бошласин. Фақат ҳалолга ишлатаман, шариат рухсат берган нарсаларга ишлатаман, ҳаромга, ношаръий ишларга ишлатмайман деган ниятга қатъий азму-қарорини килсин. Худди шу ўринда уяли телефон ишлатиш одобларига риоя қилсин.Чунки қўнғироқ овози масжидларла намозхонларнинг ибодатига халал етказади, намознинг асоси бўлган хушуъ-хузуъни барбод қилади. Мажлисларга сўзловчига ҳам, тингловчига ҳам халақит беради

Имом Аҳмаддан нақл қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ковушларини қулоқларига қўйиб, «умматларим ишларни шундай бажарадилар», деб айтган эканлар. Демак, ушбу янгиликнинг ҳам Пайғамбар алайҳиссалом башорат қилган эканлар.

Ҳулоса: 

Телефон омонатларни сақлайдиган узоқни яқин қиладиган маълумотларни топишда қулай имкониятлар воситасидир. Робимиз бу неъматдан тўғри фойдаланишни насиб қилсин. 

Манбаа:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ижтимоий одоблар китобидан. 

 

Элдорбек Дўсманбетов,
Янгиқўрғон тумани “Тўрақул ҳожи” жоме 
масжиди имом хатиби

Related posts