Янгиликлар

МУРОЖААТЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ

МУРОЖААТЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ

📝Бугун, 30 октябр чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов   ҳудудларидан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш чораларини кўрдилар.

📌Қабул жараёнида фуқароларнинг имом-хатиблар фаолияти, масжидларда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш тартиби каби масалалар юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди.

📚  Мурожаатчиларнинг масалалари бўйича маслаҳатлар, муаммолар юзасидан эса тавсиялар берилди. 
Шунингдек 25 октябрь куни Чуст тумани Варзик қишлоғида қайтадан бунёд этилиб янги биносига кўчган "Охунбобо" жоме масжидининг намозхонлари томонидан миннатдорчиликлар билдирилди.

🌙 Дарҳақиқат, бировнинг дардини енгиллатиш,  ташвишни осон бартараф этилишига ҳисса қўшиш – савоби улуғ амалдир!
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "... Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🟢 Ана шу набавий таълимотга мувофиқ, мутасаддилар билан бирга турли масалалар билан мурожаат қилган фуқароларнинг ташвишлари аришига кўмаклашилди. Илиқ кутиб олинган фуқаролар мутасаддилар томонидан мурожаатлари ижобий ечим топганидан мамнун бўлдилар.

🕌 Қабул жараёнлари ҳудудлардаги барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.
 

photo_2024-10-30_17-31-50.jpg
photo_2024-10-30_17-31-53.jpg
photo_2024-10-30_17-31-56.jpg
photo_2024-10-30_17-31-59.jpg
photo_2024-10-30_17-32-02.jpg
photo_2024-10-30_17-32-06.jpg
photo_2024-10-30_17-32-09.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Related posts