Жамият аъзоларига муносабат

ТИНЧЛИК ДИНИМИЗ АСОСИ.

ТИНЧЛИК ДИНИМИЗ АСОСИ.

Инсоннинг оиласи тинч, яшаб турган манзил-макони осойишта экан унга оилани равнақи, фарзандларининг таълим-тарбияси, келажаги ва истиқболига олиб борувчи барча омилларга муяссар бўлажак. Бундан ташқари жамиятда ҳаёт кечираётган одамларнинг ўзаро бир-бирларига булган ишонч ва садоқатлари, мехр-мурувватларининг самимий булиши асосан хотиржам бўлишликка боғлиқдир. Шу маънода Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳадисларининг бирида тинчлик хотиржамлик энг катта неъмат эканлигини таъкидлаб: "Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар, у-хотиржамлик ва сиҳат-саломатликдир"-деганлар. Демак инсонлар учун хавводек зарур сиҳат-саломатлик ва тинчлик-осойишталик неъматларнинг қадр-қимматига ўта ахамият бериши керак бўлган жихат эканлигини хадиси шарифда таъкидланмокда.

Ана шу кўрсатма талабидан келиб чикиб, мумин мусулмонлар кундалик ибодатларида яратганга илтижо килиб тинчлик-хотиржамликни, бахту саодатни, фаровон хаётни сурашлик хар бир соф имон эгасининг мақсад ва матлаби бўлмоғи лозим. Бу эзгу тилаклар ер юзидаги барча олий химмат инсонларнинг хохиш иродаси, талаб истагидир.

Бизларни мустакил яшашимизни, юртимизнинг гуллаб-яшнашини, халкимиз фаровонлигини курган уз фукаромиз ёки хорижликлар калбида инсоний туйгу булса хозирги мунаввар кунимизга тасанно айтиши табиий. Аммо, беш панжа бир булмагандай, одамларнинг баъзилари калб хасталигига учраб, равнакимизни кура олмаслик иллатига чалинганларни борлиги кишининг афсуслантиради. Улар хар хил куринишда булиши, хусусан диний окимларга мансуб булиши кишини хавотирга солади. Вахолангки, Яратганнинг узи "Оли Имрон" сурасининг 103-оятида "(Эй мусулмонлар), Аллоҳнинг арқонига (динига) боғланингиз ва бўлинмангиз!" деб хитоб килади. Демак, барча мумин-мусулмонлар соф ақида ва эътиқодга инониб бизларгача жорий булиб келган тўғри йўлдан адашмаслигимизни таъкидламокда.

Зеро, динда адашиш, нотўғри ақидаларга эргашиш мукаддас динимизни   кўрсатмаларини   инкор қилишлик  бўлиб, натижада инсоннинг ўзига ва ўзгаларга зулм қилишликка олиб келади. Айни пайтда шу маънода Парвардигор зулмдан қайтариб: "Аллоҳ оламда ҳеч қандай зулмни бўлишини хоҳламайди" (Оли Имрон сураси, 108-оят)-деб, ўзига ва ўзгаларга зулм килишликдан қайтармоқда.

Юқоридаги илоҳий далиллардан зулм ва ёмонлик Аллоҳ қайтарган ва қилиниши мумкин бўлмаган тубан амал экани кўриниб турибди.

Ҳақиқатда ислом дини хар қандай шароитда экстремистик харакатлар зулм келтирувчи харакатларни амалга оширишга мутлако рухсат килмайди. Шундай пурмаъно инсонпарварлик таьлимотлари динимизда була туриб афсуски, Аллоҳ таолони улуғ неъмати бўлмиш тинчликдан хамма ҳам баробар баҳраманд эмас. Чунки дунёни турли бурчакларида қон тукилишлар содир булмокда.Бу хунрезликларни дунё буйлаб амалга оширилиши террористик кучларнинг мукаддас ислом дини ниқоби остида содир этиши билан боғлиқ бўлмоқда.

Албатта бизни  халқимиз терорчилик қандай офат эканлигини яхши билади. Юртга адовати бор инсонни  асосий максадлари тинчлик ва осойишталик , бунёдкорлик муҳитини, фаровон ва осуда хаётни бузиш,  тинч ва осуда яшаш йулни танлаган халқни  ўз танлаган йўлидан қайтариб бузуқ йўлларга бошлаш. адаштириш, қон тўкиш, жинойи ишларни қилиш бундан бошқа нарса эмас.

Бундай бузғунчиликдан динимиз китоби Куръони каримда: "...Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни бузадиган ва ер юзида бузғинчилик килиб юрадиган кимсалар хам борки, улар учун (Аллоҳдан) лаънат булур ва улар учун нохуш диёр (жаханнам) бордир"- деб қайтарилган. (Раъд сураси, 25 оят)

Ачинарли томони шундаки, улар динни ниқоб килиб олган, унинг моҳиятини ўз манфаатлари йулида бузиб талқин қилаётган жиноятчи, қаллоб, адоват ва низо уруғини сочаётган кимсаларнинг буйруқларини ижро қилаётганларини ўзлари билмайдилар.Аллоҳ бўлинманглар деса, нега мусулмонлар булиниб кетяпти деган ташвишли савол маърифатли ислом кишисида пайдо булиши табиийдир. Шундан келиб чикиб хар бир ахли ислом булиниш ёмонлигини англаб етиши лозим булади. Зеро, бўлинмаслик аҳли сунна вал жамоа йўлини танлаш ва унга эргашиш виждон амри дейишимиз мумкин. Маълумки, кейинги даврда, хусусан Ислом номи билан боғлиқ айтиладиган, лекин аслида мусулмонларнинг ораларига тафриқа соладиган тоифаларни бўлиши бизнинг юртимизга ёт куринишдир. Чунки фирқаларга булиниш нотўғри эканлигини таъкидлаб Пайғамбаримиз (с.а.в) 14 аср аввал: "Менинг умматим 73 фирқага булиниб кетади. Уларнинг ҳаммаси дузахий булади, фақат бир тоифагина жаннатий булади"-деган эдилар.

Юқоридаги ояги карима ва хадиси шариф мусулмонларни турли фиркаларга булиниб, турли ақидаларга эргашиб кетмасликларига, балки, хамжихат булиб яшашларига чақиради. Ахли сунна вал жамоа йўналишидан ташқарига чиққан хар бир тоифа қиёмат кунида имонсизлар урнида булишини баён қилинмокда.                               

Баҳодир Ботиров,
Чуст тумани “Охунбобо” жоме 
масжиди имом хатиби 

Related posts