Таълим тарбия

ТИЛНИ ТИЙИШ

ТИЛНИ ТИЙИШ

Исломнинг гўзал ахлоқларидан бири бу беҳуда-бекорчи сўзлардан тилни тийишдир. Буни ҳадиси шарифда Сарвари коинот Расулуллоҳ с.а.в. марҳамат қилганлар:

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « مِنْ حُسْنِ إِسْلاَمِ الْمَرْءِ تَرْكُهُ مَا لاَ يَعْنِيهِ ».

Ўзига кераксиз нарсани тарк қилиш, киши Исломининг гўзаллигидандир ” 

Яъни беҳуда нарсаларни, яъни у хоҳ сўз бўлсин, хоҳ у амал бўлсин мусулмон киши ўша нарсани қилмаслиги бу ахлоқининг гўзаллигидан далолат қилади. Ислом динини ҳақиқатини англаган бўлади.

Мусулмон киши оғзидан ортиқча бекорчи сўз чиқармасин. Динига фойдали гапларнигина гапириши, бирон фикр айтишдан аввал унинг оқибатини ўйлаши, фойда-зарарини мулоҳаза қилиши лозим. Агар бефойда бўлса, ундай сўздан ўзини тийиши, агарда фойдали бўлса ҳам мабодо шу сўзни айтса, ундан кўра фойдалироғи қолиб кетмасмикин, деб тафаккур қилиши ва у сўзни зое кетказмаслиги керак. Дилдаги нарсани тилнинг ҳаракатидан билиб олиш мумкин, чунки соҳиби хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам, тил қалбдаги асрорлардан хабар беради. Яҳё ибн Маоз айтадилар: “Қалблар ҳам қозон каби ичидаги бор нарса билан қайнаб туради, тиллар эса, унинг чўмичидир. Бирон киши гапираётганида унга назар солиб тургин, чунки унинг тили қалбида бор нарсани олиб чиқади. Хуллас, дилнинг таъмини баён қилади”. Яъни, тил чўмичи билан қозондаги таом мазаси билингани каби, инсоннинг қалбидаги нарсани гапидан билиб олиш мумкин.

Ва яна бир ҳадисда айтилганидек: “ Ким сукут сақласа, нажот топади ”.

Қуръони азим уш шуаънда Худои таборак ва таоло мусулмон киши ўзаро ҳамсуҳбат бўлганда чиройли одобда бўлишини буюраяпти:

وَقُل لِّعِبَادِي يَقُولُواْ الَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِنَّ الشَّيْطَانَ يَنزَغُ بَيْنَهُمْ إِنَّ الشَّيْطَانَ كَانَ لِلإِنْسَانِ عَدُوًّا مُّبِينًا

Менинг бандаларимга айт, (ўзаро сўзлашганда) яхши сўзларни сўзласинлар. Албатта, шайтон уларнинг орасига душманлик солиб туради ва албатта, шайтон инсонга очиқ душмандир [1]

Дарҳақиқат, ҳаётимизда учрайдиган ҳолат кўп эътибор берганмизки, қўпол одамларнинг дўстлари жуда кам бўлади. улар ўзларининг ёмон муомаласи билан бор дўстларини ҳам йўқотадилар. Оятга кўра шайтон инсонларни ширинсўз бўлишдан узоқлаштириб, шу йўл билан уларнинг орасига душманлик солиши ва шунинг натижасида лаъин икки тараф орасини бузиш учун, уларнинг қалбларига бир-бирларига нисбатан васваса солади. Кейин улар бир-бирларини камситувчи, таҳқирловчи сўзлар билан ҳақоратлайдилар ва охир оқибат жанжал билан тугаб, орадаги дўстликка барҳам топади. Бир оғиз ширинсўз ишлатилмагани учун.

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم " من كفَّ لسانه ستر اللهُ عورته ومن ملك غضبه وقاه الله عذابه ومن اعتذر إلى الله قبَّل الله عذره  

Ким тилини сақласа, Аллоҳ таоло айбларини беркитади. Ким ғазабини бошқара олса, Аллоҳ таоло азобидан сақлайди. Ким Аллоҳ таолодан кечирим сўраса, Аллоҳ таоло узрини қабул қилади  

Суфёни саврий дейдилар: “Менга камоннинг ўқини отгани тили билан отгандан кўра яхшироқ. Чунки тилниннг хато қилмайди, аммо ўқни отса гоҳида хато кетади”.  

Муҳаммад Нажмиддинов,   
Уйчи тумани “Даҳяк ота” жоме   
масжиди имом ноиби 

 

 


 


[1] Исро 53

Related posts