Жамият аъзоларига муносабат

ШУКРОНАЛИК-МАЛОИКАЛАР, ПАЙҒАМБАРЛАР ВА ЕР АҲЛИНИНГ ИБОДАТИДУР

ШУКРОНАЛИК-МАЛОИКАЛАР, ПАЙҒАМБАРЛАР ВА ЕР АҲЛИНИНГ ИБОДАТИДУР

Барча  мақтов, шукрлар оламларнинг тарбиячиси Аллоҳга бўлсин. Оламларни яратгани учун ҳам, уларни тарбиячиси бўлгани учун ҳам, улардаги барча жонзотларга ҳаёт, ризқу-рўз берувчи бўлгани учун  ҳам, Аллоҳ барча ҳамду саноларга сазовордир. Осонгина эришиш натижасида кўз ўрганиб, оддий нарсадек туюлган барча неъматларга фақат мўминлар, уларнинг ичида ҳам, Қуръонга амал  қилувчиларгина ибрат назари билан қарайдилар. Улар кўраётган кўз, эшитаётган қулок, ҳаракатланаётган оёқ-қўл ейилаётган озиқ-овқатлар, нафас олаётган тоза ҳаво, эгалик қилинаётган уй-жой, машина сингари санаб-саноғига етиб бўлмайдиган барча неъматларнинг соҳиби Аллоҳ эканлиги:  “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли  ва рахмли зотдир” (Наҳл” сураси 18-оят) 

Ҳа, Аллоҳнинг бандаларига берган неъматлари сон-саноқсиз. Уларнинг баъзилари юқоридаги оятларда эслатиб ўтилди. Аслида эса, агар инсонлар ўзларига берилган неъматларни ҳисоблашга уринсалар, санаб-саноғига ета олмайдилар. Шундай сон-саноқсиз неъматларнинг шукрини ҳеч ким адо қила билмайди. Агар Аллоҳ ҳамма неъматлари учун тўла тўкис шукрни талаб этса, бандаларга жуда қийин бўлар эди. Лекин: «Аллоҳ, албатта ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир.»  Шунинг учун ҳам, бундай талабни бандаларига юклагани йўқ. Балки умумий шукр айтиш, Ўзига имон келтириб, Унга ибодат қилиб яшашни амр этди. Зотан имонларидан ҳам, ибодатларидан ҳам фақат бандаларининг ўзларигагина фойда келади. Мазкур неъматларига шукр этмаган уларни берган Аллоҳга иймон келтирмаган, Унга ибодат қилмаган баъзи бандалар ўзларига ўзлари ёмонлик ортирадилар, холос.

  Мўминлар Аллоҳ ҳалол қилган беҳисоб неъматларидан баҳраманд бўлади. Лекин баъзи жоҳил кимсалар каби уларга алданиб, охират ва Қуръон ҳулки билан яшаш масъулиятини унутмайдилар. Шу сабабли Аллоҳ ато этган давлат, шуҳрат, иқтидор сингари синов учун берилган вақтинчалик неъматлардан кибрланиб, Қуръонга зид амал қилмайдилар. Улар бу неъматларнинг бари Аллоҳдан эканини ва истаган вақтда қайтариб олиши мумкинлигини биладилар. Абу Лайс Самарқандий айтадилар: «Билингки, ҳамд ва шукр» аввалгилари охиргиларнинг ибодатидур. У малоикаларнинг  ибодати, Пайғамбарларнинг ибодати, ер аҳлининг ибодати, жаннат аҳлининг ибодати. Пайғамбарларнинг ибодати экани шуки, Одам алайҳиссалом акса урганларида, «алҳамдулиллоҳ»  дедилар. Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмини сувга ғарқ бўлиб, у киши билан бўлган мўминлар нажот топганидан кейин Аллоҳ таоло ҳамд айтмоқни буюрган эди. Аллоҳ таоло буюради: “Агар шукр қилсангиз ва имон келтирсангиз, Аллоҳ сизни  азоблаб нима қиладир?! Аллоҳ шукр қилувчи ва билувчи Зотдир” “Нисо” сураси 147-оят. Шукроналар айтамиз, юртимиз мустақил бўлиб, мисоли дарё ўзининг азалий ўзанига қайтганидек бўлди. Ўзлигини топган ҳалқимиз кечаги кунда йўл қўйган хатоларини  бугун ҳақиқий таҳлилдан ўтказмоқда ва керакли ҳамда тўғри қадамни дадил ташламоқда. Зотан, соғлом, маънавиятнинг талаби шундай бўлиши ҳам мақсадга мувофиқ. Кўп минг йиллик тарихни бошдан кечирган ҳалқимизнинг ҳар соҳада ўзига хос  ва мос миллий қадриятларга, йўрикларга эгалиги шубҳасиздир. Аллоҳ таоло биз бандаларини ўзининг беҳисоб неъматларидан баҳраманд қилар экан. У ўз навбатида ана шунеъматларининг шукрини адо этиб бормоғимизга буюради. Роббимизни неъматларини катта-кичик демай уларни шукрини бажо келтиришимиз зиммамиздаги бурчимиздир. Аллоҳ таолонинг бизларга берган улуғ неъматларидан яна бири бу юртимизнинг тинч ва осойишталигидир. 

Хозирги кунда барчамиз  ер юзининг  баъзи жойларида бўлиб турган  турли офат ва балолар ҳақида эшитиб, кўриб турибмиз. Юртимизни самовий ва оразий балолардан саклаб турганлиги   учун Аллоҳга беадат ҳамд ва  шукроналар лозимдир. 

Нуриддин Хамракулов,
Учқўрғон тумани Саттибой халфа” жоме 
масжиди  имом ноиби

Related posts