Жамият аъзоларига муносабат

САҲОБАЛАР ХАҚИДА.

САҲОБАЛАР ХАҚИДА.

Жоҳилият даврида бут санамларга сиғиниб, этиқод ва ахлоқи бузилган саҳройи араблар ислом динини қучоқ очиб кутиб олмади. Шунга  қарамасд ан,  оламларга рахмат қилиб юборилган Мухаммад алайҳиссалом илоҳий рисолатни етказиш вазифасини қатъият ва сабот билан амалга оширишга киришдилар. Аммо инсоний табиати ва феъл атвори айниган қавм янги диний таълимотни қабул қилиши ниҳоятда оғир кечди. Бу йўлда узотни дастлаб ўз оиласи ва қариндош уруғлари қўллаб қувватлаган бўлса, бора бора уларнинги сафи кенгайиб борди.

 Пайғамбар алайҳиссаломни кўриш бахтига муяссар бўлиб, у зотга сухбатдош ва ҳамроҳлик қилиб, мусумон холида оламдан ўтганларни саҳоба деб қаралади. Саҳоба сўзи араб тилида “суҳбатдош”, “Ҳамроҳ” ва “йўлдош” деган маъноларни билдиради. Шу боис у зотдан хадис ривоят қилиш ва бошқаларга динни етказиш айнан саҳобаи киромлар зиммасига тушди. Сахобалар мухожирлар ва ансорлар деган икки гурухга ажратилади. Маккадан мадинага ҳижрат қилиб борган саҳобалар муҳожир бўлиб, уларни очиқ кўнгиллик билан кутиб олиб, бошпана берган мадиналикларни ансорлар деб аталади. Аллоҳ таоло муҳожир ва ансор сахобалар хақида ояти каримада шундай марҳамат қилади:

“Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар- Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам  Ундан рози бўлдилар. Яна (Аллоҳ) улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Мана шу буюк саодатдир”(Тавба сураси, 100- оят)

Ҳа, аллоҳ таолонинг бундай эътирофи ва эъзозига тириклик вақтидаёқ муносиб кўрилган зотлар бу мақом ва даражага осонлик билан эришган деб ўйлайсизми? Улар Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак оғизларидан чиқаётган ҳар бир калима ва сўзни жон қулоғи билан эшитар ва унга итоат этишга шошилар эдилар.  Пайғамбар алайҳиссаломдан кейин саҳобалардан улуғроқ ва хурматлироқ кишилар оламда йўқ. Сахобалар эшитган хар бир хадислари, амаллари, ибодатлари, хулқлари ва бошқа фазилатларини инсониятга соф ва тоза холда етиб боришида жонбозлик кўрсатдилар. Саҳобалар маноқиби ва фазилатлари ҳақида айтилган мақтовлар ва таърифу тавсифларни қанча келтирмайлик, барибир уни тўлиғича ифода этиб бера олмайди. Бу зотлар ичида энг улуғлари хулафои рошидин Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон ва Али бин Толиб розиялоҳу анҳумлардир. Бу улуғ саҳобийардан кейин тириклик вақтидаёқ жаннатий эканлиги башорат қилинган саҳобалар туради. Саҳобалар Росулуллоҳ алайҳис саломдан ҳадис ривоят қилиб, уни келгуси авлдодга етказишда катта ишларни амалга оширишдилар. Ҳар ким имконига қараб ҳадис ривоят қилганини кўрамиз. Бири бир дона ҳадис ривоят қилган бўлса, яна бирлари минглаб ҳадис ривоят қилгани билан тарих сахифаларида муҳрланиб қолди. Ривоятларга кўра, Абу Ҳурайра  розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломдан 5374 т ахадис ривоят қилагн бўлса, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу 2630 та Оиша розияллоҳу анҳо 2210 та Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу 1660 та Жобир розияллоҳу анҳу 1540 та Абу Саъид ҳудрий розияллоҳу анҳу 1170 та ҳадис ривоят қилган.

Саҳобалар сони аниқ эмаслигига икки сабаб борлиги кўрсатилган. Бири турли ўлка ва юртларга тарқалиб кетиши бўлса, иккинчиси, олимлар ўртасида “саҳобий” бўлиш шартини турлича бўлишидир. Бироқ ҳажжатул вадода қирқ минг саҳобий, Табук ғазотида етмиш минг саҳобий қатнашганлигигни инобатга олсак, уларнинг сони борасида аниқ тўхтамга келиб бўлмайди. Айтилишича,  Абу Туфайл Омир ибн Восила ал-Лайсий энг охирги вафот этган сахобий хисобланади. Уламолар иттифоқига кўра,у ҳижрий юзинчи йилда маккада вафот  этган. Лекин бунга ҳам аниқ хужжат далиллар етарли эмас ва бу унинг яшаган жойига нисбатан олинган, деб қаралади.

Милодий 9- асрга келиб ҳадис ривоят қилган ровийларнинг таржимаи ҳоллари ўрганилиши билан саҳобалар ҳаётига оид алоҳида китоблар пайдо бўла бошлади. Бу хусусда жуда кўп китоблар ёзилган. Жумладан, Ибни Ҳажар Асқолонийнинг “Ал-исоба фий тамйизис-саҳоба” номли китобида ўн икки мингдан кўпроқ саҳоба ҳақида маълумот берилган. Шунингдек, Али ибн Муҳаммад Жазарийнинг (Ибн Асир) “Усдул-ғоба фий маърифатис-саҳоба”, Ибни Абдулбаррнинг “Ал-истийъаб фий маърифатил асҳаб” Абу Хотам ибн Ҳиббоннинг “Маърифатус-саҳоба”, Абу Нуайм Асбаҳонийнинг “Ассаҳоба”, ва “Ҳилятул Авлиё”, Ибни Ҳишомнинг “Сийратун-набавийя”, Ибни Саъднинг “Ат-табақотул кубро”, Ибни Касирнинг “Ал-Бидоя ва ниҳоя” номли китоблари саҳобалар ҳақида муҳим ва қимматли маълумотларни келтирилиши билан қадрлидир. Абдулқосим Бағавий, Ибн Қонеъ ва Табароний каби уламолар саҳобалар мўъжамини тузишган.

Дарҳақиқат, сахобалар Пайғамбар алайҳиссалом билан кўп вақтларда бирга бўлиб, у зотдан дин таълимини олганлар. Ибодат, тақво ва амалда ҳам етарли сабоқ ва ибрат олиб, шу асосда яшашни узларига бир умр дастуриламал қилиб олишганини кўрамиз. Улар нафақат ибрат ва намуна олиб яшадилар, кези келганда Аллоҳ таоло йўлида моллари ва жонларини ҳам аямасликларини амалда исотлаб бердилар. Улар исломни бақувват устинига айланиб, куфр ва ширкка қарши курашда катта жасорат кўрсатдилар. Улар ичида бойлар ҳам, камбағаллар ҳам қуллар ҳам ва бошқа турли миллат вакиллари ҳам бор эди. Лекин улардан бирортаси на насл насаби, на бойлиги ва на бошқа хислати ва фазилати туфайли фахр ифтихор туйиб, ўзини бошқалардан устун ва афзал кўрмаганлар. Улар набий алаҳиссалом таълимларини олиб имони мустаҳкам, чуқур билим эгаси ва дин йўлида пешқадам зотларга айландилар. Пайғамбар алайҳиссаломдан кейин у зотларга тенг келадиганлар топилмайди. Зеро, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло саҳобаи киромлар ҳақида мана бу оятни нозил қилди:

“( Эй уммати Мухаммад), сизлар одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро, сизлар яхши амалга буюрасиз, исён-гуноҳдан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз” (Оли Имрон сураси, 110-оят).

Саҳобалар Аллоҳни ва Росулини қаттиқ яхши кўрар эдилар.  Шунинг учун Имрон ибн Хусайн розияллоҳу анҳу ривоятида Пайғамбаримиз Алайҳисалом уларни мақтаб: “Умматимнинг энг яхшиси менинг асримда  яшаганларидир. Кейин улардан сўнг яшаганлар, кейин улардан сўнг яшаганлардир”,-дедилар. Бу мақтовни хотамул анбиё ва инсониятга юборилган охирги пайғамбар айтаётир. Яна “Сахихайн”да  Абу Саид Худрий ривоятида Набий алайҳиссалом: “Саҳобаларимдан ҳеч бирини сўкманглар. Чунки биронтангиз Уҳуд тоғидек тиллани инфоқ қилса ҳам, улардан бирининг бир мул ёки унинг ярми миқдоридаги инфоқнинг даражасини топа олмайди”,-дедилар. Улар Набий алайҳиссаломни шунчалиук яхши кўрар эдиларки, буни сўз билан баён этиб ифодалаб беришнинг иложи йўқ.

 Али розияллоҳу анҳудан Росулуллоҳ алаҳиссаломга муҳаббати қандайлиги сўралганда: “Аллоҳга қасамки, у зот бизга молларимиздан, бола чақаларимиздан, ота- оналаримиздан ҳамда ташна одамнинг муздек сувга бўлган муҳаббатидан ҳами севимлироқдир”,-деб жавоб беради. Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобалари ҳақида: “Менинг сахобаларим йўлчи юлдуз кабидирлар. Уларнинг қай бирларига эргашсангиз ҳам тўғри йўлни топасиз”,-дедилар.   

 

Машрабжон домла Қозоқов,
Мингбулоқ тумани “Мулла Назар Охун” жоме
 масжиди имоми

Related posts