Поп туманида “Маънавий – маърифий иммунитетни мустаҳкамлаш ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича” “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарни Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов очиб бердилар.
Сўнг сўз навбати Наманган вилоят бош отинойиси А.Хўжаева сўзга чиқди. Сўз ярмида Наманган вилояти вакиллигининг дин ишлари бўйича қўмита вакили С.Исаковага сўз берилди. Тадбир давомида “Маърифатли ёш – жаҳолатга қалқон” шиори остида ёшларни чиқиши “Мўтадиллик – нажот, мутаассиблик – ҳалокат!” шиори остида ўспирин қизларни чиқиши “Отинойилар - жаҳолатнинг душмани, маърифатнинг байроғи” шиори остида заковат ўйини (Фатволар тўплами ва ихтилоф китоблари асосида) “Мутаассиблик – дин эмас, ҳақиқатдан адаштиришдир” шиори остида отинойиларнинг саҳна кўриниши туманда фаолият олиб бораётган отинойиларнинг 6 ойда амалга оширган ишларини сархисоби билан Поп туман бош отинойиси А.Сайдуллаева ўртоқлашди.
Семинар якунида фаол иштирок этган отинойилар ташаккурнома ва совғалар билан мукофотланди.









Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати