• Home
  • Янгиликлар
  • Ҳозирги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган масжидлар фаолиятини ўрганилди
Янгиликлар

Ҳозирги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган масжидлар фаолиятини ўрганилди

Ҳозирги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган  масжидлар фаолиятини ўрганилди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакиллигининг 2026 йил учун ишлаб чиқилган иш режасига асосан Наманган вилоятида фаолият кўрсатаётган, ҳозирги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган  масжидлар фаолиятини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

🔶  28 апрель куни  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши аъзоси, Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов,  бош имом-хатибнинг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамов ҳамда вакиллик мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Янгиқўрғон туманидаги «ат-Термизий», «Бобоихандон», «Шўркент», «Доруссалом» ва «Шохўжабой» жоме масжидларида олиб борилаётган  қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирдилар.

🔺 Ўрганишлар давомида ушбу масжидлар масъулларига керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди. Ишчи гуруҳнинг масжидларни ўрганиш ишлари давом этади.

photo_2026-05-01_06-23-19.jpg
photo_2026-05-01_06-23-22.jpg
photo_2026-05-01_06-23-25.jpg
photo_2026-05-01_06-23-28.jpg
photo_2026-05-01_06-23-31.jpg
photo_2026-05-01_06-23-34.jpg
photo_2026-05-01_06-23-36.jpg
photo_2026-05-01_06-23-39.jpg
photo_2026-05-01_06-23-42.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Related posts