Жамият аъзоларига муносабат

НИКОҲ МУҚҚАДДАС РИШТА.

НИКОҲ МУҚҚАДДАС РИШТА.

Аллоҳ таоло яратган инсонни ҳаётидаги  турли тартибсизликлар, ҳаром-ҳаришдан, ифлосликлардан ва унинг оқибатидан келиб чиқадиган бало-офатлардан сақлаш учун инсонни никоҳга амр қилди:

 “Унинг оятларидан (яна бири) – У зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир” 

Ҳар бир банда хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин бир-бирига моиллиги мавжуд. Аллоҳ таоло бу ҳаёт низомини мана шундай яратган. Эркак аёлсиз, аёл эса эркаксиз яшолмайди. Шунинг учун Қуръони каримнинг бир нечта оятларида никоҳга тарғиб бор.

   “Сизлар эслатма-ибрат олишларингиз учун Биз ҳар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратдик

Нафақат Қуръони азимуш шаънда, балки Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам жуда кўп мароталаб никоҳга никоҳланган ҳолда оила қуришга тарғиб этганлар.

 “Никоҳ бу менинг суннатимдир. Кимики менинг суннатимдан юз ўзирса, у мендан эмас

Вояга етган ҳар бир йигит-қиз ёки тул қолган аёл ва эҳтиёжи бор эркак никоҳланиши зарур. Никоҳ эса бу ибодатдир. Шунинг ибодат ҳақиқий ибодат бўлишлиги учун унинг шартларини Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам баён қилиб ўтганлар:

 “Ким насаби обрўйи учун уйланса, Аллоҳ унга хорликни зиёда қилади. Ким унга молу мулки учун уйланса, Аллоҳ унга фақирликни зиёда қилади. Ким унга чиройи учун уйланса, Аллоҳ унга пасткашлакни зиёда қилади. Ва кимики, аёлга фақат кўзини ҳаромдан тўсиш ва авратини ҳаром ишлардан сақлаши учун фарзанд кўришни ирода қилиб, уйланса, Аллоҳ унга ва аёлига барака беради

Кимга Аллоҳ таоло фарзанд берса, унга гўзал исм қўйиб, чиройли ахлоқ-одобни ўргатсин. Вақтики балоғатга етса, уйлантирсин ёки турмушга чиқарсин. Агар уйлантирмасдан ёки турмушга бермасдан юрса ва у ўғли ёки қизи шу сабаблик гуноҳ иш қилса, гуноҳи отасининг бўйнида бўлади”.

Инсон ўзининг яқин қариндоши ёки ён атрофдаги қийналган бошқаларга ёрдам берса кўмаклашса хоссатан оила қуриш асносидаги етим ёки муҳтожлар бўлса уни қўлламоғлиги лозим. Зероки Жанобимиз айтадилар:

Қариндошга ҳаққини бер, мискинга ва кўчада қолганга ҳам

 “Ризқи кенг ва фаровон бўлишини ва ҳаёти узун бўлишини истаса, қариндошларидан ўзини узмасин”.

Аллоҳ таоло Ўзининг китобида марҳамат қилади:

 “Яхшилик йўлида ва тақво қилишда ёрдамчи бўлинглар, аммо гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг, Аллоҳдан қўрқинг, чунки Аллоҳнинг азоби қаттиқдир” 

 “Ким бир мусулмоннинг бу дунёдаги ғам-ташвишини кетказса, Аллоҳ унинг таоло қиёматдаги ғам-ташвишини кетказади. Кимики қийинчиликда қолган биродарини осонликка чиқарса, Аллоҳ таоло ҳам уни дунё ва охиратда осонликка чиқаради. Кимики мусулмоннинг айбини ёпса, Аллоҳ таоло ҳам дунё ва охиратда унинг айбини ёпади. Аллоҳ таоло бандасининг ёрдамида бўлади, ҳар вақтики банда ўз биродарининг ёрдамида бўлса

Қариндошлар тўпланиб, ҳалолликни хоҳлаётган йигитга озгина далда бўлсангиз кифоя, унга Аллоҳнинг Ўзи мададкор, чунки Расули Аркам соллалоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

 “Уч кишига Аллоҳ таоло албатта ёрдам беради: 1. Аллоҳ йўлида хизмат қилувчига 2. Озод бўлиш учун пул истаб юрган қулга 3. Ҳалол йўл билан жинсий майлини қондириш хоҳлайдиган уйланувчига

Уйланиш вақтига етган йигитлар жамоасига Пайғамбаримиз шундай дедилар:

 “Эй йигитлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Албатта, у кўзни (ҳаромдан) тўсувчи ва фаржни (зинодан) сақловчидир. Ким қодир бўлмаса, рўзани лозим тутсин, бу иш уни шаҳватини босади

Камбағал бўлиб қоламан деб, қўрқманг, аксинча барака уйланишда. Худои таоло дейди:

 “Агар фақирликдан қўрқсангиз, Аллоҳ, Ўзи хоҳласа, сизни тезда фазли билан бой қилиб қўяди

 “Бир киши келиб Пайғамбаримиз Соллалоҳу алайҳи васалламга ўзининг камбағаллигидан шикоят қилди. Расулуллоҳ Соллалоҳу алайҳи васаллам унга уйланиш буюрдилар

 “Аёлларга уйланинглар, чунки улар сизларга бойлик олиб келади

 “Никоҳланиш ила ризқларингизни истанглар

 “Зино камбағилликни мерос қилади”.

Яхшилик қилинглар шоядки нажот топсангизлар  

 “Сизлардан қайси бирингиз меросхўрингиз молини ўзингизнинг молингингиздан кўра яхшироқ кўрасиз? Яъни бировнинг бойлигиидан кўра ўзини бойлигини яхши кўради”, деб сўраганларида, саҳобаи киромлар: “Ё Расулаллоҳ, орамизда ўз бойлигидан кўра бошқаларнинг бойлигини яхши кўрадиган кимса йўқ” дейишди. Шунда Расулуллоҳ Соллалоҳу алайҳи васаллам: “Киши бойлигининг қанчасини инфоқ қилган бўлса, ўзиникидир. Нафақа қилмай йиғиб қўйгани эса, меросхўриникидир”, дедилар.

 Баҳодир Ботиров,
Чуст туман “Охунбобо” жоме 
масжиди имом хатиби

Related posts