Жамият аъзоларига муносабат

ИСРОФ ҚИЛИШДАН САҚЛАНАЙЛИК!

ИСРОФ ҚИЛИШДАН САҚЛАНАЙЛИК!

Аллоҳ таоло бандаларини бу дунёга имтиҳон қилиш учун келтирди. Кимнидир мусибат билан, кимнидир дард билан синайди. Аллоҳ таоло томонидан бандасини имтиҳон қилинишининг турлари кўп, ана шу синовлардан бири бандасини молу давлат билан неъматлантиришидир. Ислом динида молу давлат билан неъматланган банда ўзига берилган имкониятдан фойдаланиб, бойлигини яхшиликка сарфлаши ҳам ибодат ҳисобланади. Аммо, молни зое қилиш ва уни ноўрин, дунё ва охират учун ҳам фойдаси тегмайдиган жойларга сарфлаш исрофдир, исроф эса муқаддас динимизда гуноҳ ҳисобланади.

Аллоҳ таоло бутун инсониятга санаб саноғига етиб бўлмайдиган даражада неъматлар ато этиб, уларни берилган неъматлардан оқилона фойдаланишга, тежаб-тергаб ишлатишга, исрофга йўл қўймасликка чақирди. Бу ҳақда Қуръони каримда: «... еб-ичингиз, (лекин) исроф қилмангиз! Зеро, У исроф қилувчиларни севмагай». деб инсониятни исрофдан қатъий буйруқ билан қайтарган. 

Ҳадиси шарифда ҳам «Енглар, ичинглар, садақа қилинглар, аммо исрофгарчилик ва фахрга берилманглар» деб марҳамат қилинган.

Хозирги кунда жуда кўп жойларда айниқса тўйларда исрофгарчиликка йўл қўйиляпкан холатлар хам учраб турибди.Тўйларда айниқса никоҳ тўйларида куёв навкарлари қимматбаҳо машиналарда турнақатор бўлиб йўлни тўлдириб хеч кимга йўл бермасдан инсонларга зулм қилиб йўлларни тирбанд бўлишига сабабчи бўлиб кўпгина исрофгарчиликларга йўл қўймоқдалар. Жуда кўпчилик инсонлар бир кунда ўтадиган никоҳ тўйларига кўпгина пулларини сарфлаб исрофгарчиликларга сабабчи бўлишмоқда. 

Баъзи қўштирноқ ичидаги кишилар эҳсон қилиб савоб оламан деб гуноҳкор бўлишяпти, сабаби одамларга кўз-кўз қилиб дабдабабозликка йўл қўйиб,исрофгарчилик қилишмоқда.Тўй ва маъракаларда хам борган сари исрофга йўл қўйиляпти. Ойнайи жахонда иштимоий тармоқларда хам кўзимиз тушиб гувоҳ бўляпмизки хар-хил одатлар динимизда қайтарилган бидаътларни одамлар шу ишни қилмасак бўлмайди деб жуда катта пул сарфлаб на дунёлари учун на охиратлари учун фойда бўлмаган ишларни қилиб исрофгарчиликка сабабчи бупқоляптилар. Аслида бундай исрофгарчиликларга қўл уриб гуноҳкор бўлгандан кўра, кўпгина олийгоҳларда, Мадрасаларда, Институтларда шартнома пулини тўлолмаяпкан талабаларга ёрдам беришса дунё ва охиратлари учун манфаатли бўлиб, илмга хизмат қилишарди ва жуда кўп савобларга эга бўлишарди.

Динимизда битта тўйда бир киши учун тўрт-беш хил ёки ундан кўпроқ таом бергунча, маҳалладаги ночор, боқувчисини йўқотган инсонларнинг холидан хабар олиш, етимлар бошини силаш, уларнинг оғирини енгил қилиш инсонийликнинг энг гўзал намунасидир. 

Бу билан ҳамма нарсангни тарқатиб юбор дейилмаяпти, балки ортиқча сарфланаётган беҳуда қилинаётган ишларни ўрнига қилинса дейилмоқда. 

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: Қўлингни бўйнингга боғлаб олма. Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма. Яна маломат ва ҳасратда ўтириб қолмагин.(Исро сураси 29-оят). 

Демак,  ҳар ҳар бир нарсани тавозу  билан  меъёрида қилиш тавсия этилади. Бир нарсани жуда ошириб ҳам юборилмайди ёки аксинча, жуда йўқ даражага ҳам тушуриб қўйилмайди. Балки ўртача меъёрида адо этилади. Шунда динимиз кўрсатмасига амал қилинган бўлади, иншааллоҳ.

Аллоҳ таоло хар биримизни исрофгарчиликка йўл қўймайдиган бандаларидан қилсин. 

 

Тожиддин Хўжаханов,

Янгиқўрғон тумани "Ёрилган масжиди" 

 жоме имом-хатиби

Related posts