Жамият аъзоларига муносабат

НИКОҲ МУҚАДДАС РОБИТА.

НИКОҲ МУҚАДДАС РОБИТА.

Инсон ҳаёти маълум низом асосида, иффат ва поклик асосида, муҳаббат ва севги, ўзаро ишонч ва ҳурмат, яна шу билан бирга  инсон ҳаётини турли тартибсизлик ва келишмовчиликлардан, ҳаром-харишдан, ифлосликлардан ва уларнинг оқибатидан келиб чиқадиган бало-офатлардан сақлаш учун шариатда никоҳланишликга  амр этилган. Аллоҳ  эркак ва аёл ҳолатида  никоҳли оила қуришни инсон наслининг боқий қолишига энг яхши восита деб англатади. 

 Бу хусусида Рум сураси, 21 – оятида: Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар (аёллар) яратгани ва ораларингизда меҳру муҳаббат ва марҳаматни солиб қўйгани Унинг оят(белги)ларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят(белги)лар бордир.

Бу ояти каримада кўрини эркак-аёлнинг ўртасидаги муқаддас робита бўлмиш никоҳ алоқаси туфайли кишилар ораларидаги ижтимоий алоқалар ривожланади, дўстлик, меҳрибонлик ришталари мустаҳкамланади. Шуни англаш лозимки эркак ва аёл яратилиши аслида бир-бирини мукаммал этувчи фитратга эгадир. Бу эса инсонни  руҳий ва жинсий жиҳатдан бир-бирларига ҳаётда қизиқиш уйғонишига майл яратади. Бу эса жамиятнинг ривожланишига олиб боради. Динимиз  таълимотига кўра оила Яратганнинг розилигини топиш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари, исломий одоб билан зийнатланиш мақсадида қурилади. Аллоҳ таоло шу боис эр ва хотиннинг оила қуриб, кўпайиши учун уларнинг тотувликда, аҳилликда бир-бирларига шафқат ва меҳрибонлик билан ҳаёт кечиришларига буюрган. 

Лекин ҳозирги даврга келиб худди тарихда бўлган воқеалар яна такрорланмоқда. Бир жинсли никоҳлар, баччабозлик....

Гўёки бу ҳам инсон фитратидаги иш, хоҳлаган инсон ўзига ёққан бир жинсли инсон билан никоҳланмоғи жоиздир деб даъво қилмоқдалар. Аслини олганда ҳайвон ҳам бундай жирканчликдан ҳазар қилади, лекин баъзи ақли ҳайвондан ҳам паст бўлган инсонлар бундай разилликни қилаётганликлари, ва шу билан бирга ўзга инсонларни ҳам даъват этаётганликлари бу ачинарли ҳол. Бундай жирканчликга рози бўлиш жамиятни вайрон бўлиши, инсон наслини бузилишига олиб келади. 

Аллоҳ ўзини каломида бундай разил инсонларни қилган ишларига Лут алайҳиссаломни сўзларини келтириб шундай марҳамат қилади: “Сизлар ҳеч бир жонзот қилмайдиган ишни қилиб, яъни, аёлларни қўйиб эркакларга яқинлик қилиш билан инсонийлик чегарасидан чиқиб, ҳайвон даражасига тушиб қолдинглар. Ҳаттоки ҳайвон ҳам бу ишдан жирканади. Сизлар ҳайвонлардан ҳам тубан, ярамас кимсаларсиз.” 

Бундай ҳайвон табиат инсонларга ўтмишдаги аждодларимиз булардан ҳазар қилиб жамиятни Аллоҳ балосидан асраш мақсадида  жамиятдан ажратганлар, доим ҳазар қилганлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадиларки: "Эркак эркак билан, аёл аёл билан никоҳлангувчи ва баччабозлик қилгувчи инсонни Лут қавми жазолангани сингари, қишлоқдаги энг баланд бинодан улоқтирилади. Сўнг устларидан тош ёғдирилади" . 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эдиларки: "Умматим хусусида қўрққан нарсаларимнинг энг қўрқинчлироғи Лут қавмининг амалидир" (Ибн Можа ривояти). 

Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: "Лут қавми амалини қилган кимсани Аллоҳ лаънатласин", деб уч бора такрорлаганлар (Ибн Ҳиббон ривояти). 

Яна бир ҳадисда: "Лут қавми амалини қиладиган кимсаларни учратсангиз, қилувчини ҳам, қилдирувчини ҳам ўлдиринглар", дейилган (Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Байҳақий ривояти). 

Ривоят қилишларича, тўрт тоифа одамлар Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган ҳолда тонг орттириб, Аллоҳнинг қаҳрини келтирган ҳолда кунни кеч қиладилар: Ўзларини эркакларга ўхшатувчи аёллар, ўзларини аёлларга ўхшатувчи эркаклар, ҳайвонга яқинлик қилувчи кимса ва эркакларга яқинлик қилувчи кимса. 

 Юқоридаги далиллардан билиниб турибдики бир жинсли никоҳ Аллоҳ ва уни пайғамбари лаънатлаган амаллардан ҳиссобланади. Жамъиятда бундай жирканчликга йўл қўйиш  шу жамъият бало ва офатга гирифтор бўлишига сабабчи бўлади.

Шу сабабли жамъиятимизда бундай жирканч ҳатто ҳайвон ҳам ҳазар қиладиган ишларга йўл қўймаслик ҳар бир виждонни бор инсонни вазифасидир. 

Аллоҳ юртимизни бало офатлардан ўзи асрасин.

 

Муталлибхон Муҳаммадхонов,
Поп тумани "Чинор" жоме 
масжидининг имом-хатиби

Related posts