• Home
  • Янгиликлар
  • НАМАНГАН ВИЛOЯТИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАН РАСМИЙ ОТИНОЙИЛАР БИЛАН МАЪРИФИЙ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
Янгиликлар

НАМАНГАН ВИЛOЯТИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАН РАСМИЙ ОТИНОЙИЛАР БИЛАН МАЪРИФИЙ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

НАМАНГАН ВИЛOЯТИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАН РАСМИЙ ОТИНОЙИЛАР БИЛАН МАЪРИФИЙ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

📌 06 ноябр куни Давлатобод тумани Маданият марказида вилоят расмий отинойиларининг соҳа мутахассислари билан  маърифий  суҳбат бўлиб ўтди.

🔹 Тадбирни Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Жамшед Хатамов кириш сўзи билан очиб берди.

🔹"Ҳидоя" ўрта-махсус ислом таълим муассасаси мутахассиси Даврон Абдураҳманов "Нотиқлик санъати ва нотиқ отинойиларга қўйиладиган талаблар" мавзусида  маъруза қилди.
Мавзу доирасида, бугунги кун отинойиси оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда,  замонга зийрак ва теран нигоҳ билан қараши, ҳудудлардаги  мўмина-муслима аёлларнинг диний-маърифий соҳадаги эҳтиёжларини қондиришда доимо изланиб, ўз устида мунтазам ишлаши лозим эканини алоҳида таъкидлаб ўтди. 
    
🔸 Шунингдек, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Жўрабек Чўтматов  "Жаҳолатга қарши маърифат, Фарзанд тарбиясида оналар ўрни, Саҳобия аёллар ибрати" каби  мавзуларда маъруза қилди.
Маърифий суҳбат самарали ва таъсуротларга бой тарзда давом этди.
 

photo_2024-11-07_13-52-21.jpg
photo_2024-11-07_13-52-23.jpg
photo_2024-11-07_13-52-26.jpg
photo_2024-11-07_13-52-29.jpg
photo_2024-11-07_13-52-31.jpg
photo_2024-11-07_13-52-34.jpg
photo_2024-11-07_13-52-37.jpg
photo_2024-11-07_13-52-40.jpg
photo_2024-11-07_13-52-43.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Related posts